МИНГТЕПА ТАРИХИНИ ЁРИТИШДА “САРИҚ АЖДАР ҲАМЛАСИ” ТАРИХИЙ РОМАНИНИНГ ЎРНИ
МИНГТЕПА ТАРИХИНИ ЁРИТИШДА “САРИҚ АЖДАР ҲАМЛАСИ” ТАРИХИЙ РОМАНИНИНГ ЎРНИ

МИНГТЕПА ТАРИХИНИ ЁРИТИШДА “САРИҚ АЖДАР ҲАМЛАСИ” ТАРИХИЙ РОМАНИНИНГ ЎРНИ


Хушнудбек Бозорбой ўғли Масардинов,

Андижон қишлоқ хўжалиги ва

агротехнологиялари институти 1-босқич магистранти

xushnudbekmasardinov@gmail.com

+99894 385 36 25

 

Аннотация. Ушбу мақолада Мингтепа тарихи ва уни ёритишда Манноп Эгамбердиевнинг “Сариқ аждар ҳамласи” романининг ўрни хақида маълумотлар берилади.

Калит сўзлар. Мингтепа тарихи, Хан сулоласи, масжид, этник туризм, зиёрат туризми, ибодат.

 

Бугунги кунда қадимий ёдгорликларни ўрганишга бўлган иштиёқ кундан кунга ортиб бормоқда. Бу эса янги тарихий жойларнинг очилишига, ички туризмни ривожланишига сабаб бўлмоқда. Биламизки, туризм соҳаси иқтисодиётга ҳам катта ёрдам бериши хеч кимга сир эмас.

Айниқса, мустақиллик йилларидан сўнг юртимизда кўплаб қадамжолар аниқланиб, буюк бобокалонларимизнинг номлари қайта тикланди. Ўша жойлар зиёратгоҳларга айлантирилди. Бундай буюк тарихга эга бўлган жойларни аниқлаш, ўрганиш нафақат Ўзбекистон балки, Ўрта Осиё миқёсида, шунингдек, жаҳон илмий тадқиқотчилари ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Марҳамат туманида жойлашган Мингтепа тарихий жойи ҳам шундай тарихга эга бўлган жойлардан хисобланади.

Романда акс эттирилган воқеалар бундан қарийиб икки юз йил аввал рўй берган. Миллодан аввалги 140 йилда хитой империяси тахтига Хан сулоласининг олтинчи хукумдори Лю Че ўтиради. Унинг асосий стратегик режаси ўша даврда шаклланган Буюк ипак йўлини назоратга олиш эди. У-ди милоддан аввалги 138 йили Буюк ипак йўлида жойлашган давлатлар хақида маълумот тўплаш учун ўз айғоқчиси Чжан Цзянни узоқ Ғарбдаги Довон (ҳозирги Фарғона водийси ҳудудидаги қадимги давлат)га юборади. Чжан Цзян нафақат талантли дипломат, балки истеъдодли ўлкашунос ҳам бўлиб чиқади. Унинг ёзма қайдлари туфайли қатор мамлакатлар, жумладан, Довон давлати тўғрисидаги ноёб маълумотлар бизгача етиб келган. Довонликлар найза ва камонлардан фойдаланишни билганлар. Бундан ташқари от устида чопа кетаётиб ҳам камондан ўқ узишни билганлар. Хитойликларнинг асосий мақсади Довонни қўлга киритиш бўлган ва бунинг учун хар нарса қилиб кўришган.

Кишилик жамиятининг даҳоларидан бири Арнолд Тойнби водийга “Қадимги Фарғона – жаҳон тсивилизатсиясининг муҳим марказларидан биридир” деб таъриф бериши бежиз эмас. Қадимги Фарғона Бақтрия, Сўғд, Хоразм каби Туронзаминнинг йирик тарихий-маданий ўчокларидан бири ҳисобланиб, умумбашарият маданиятига қўшган муносиб ҳиссаси туфайли “Фарғона цивилизацияси” деган ном остида жаҳон тарихига кирган.

Ёзма манбааларда ҳусусан антик давр муаллифларида Фарғона водийси тўғрисида деярли маълумотлар учрамайди. Фақатгина баъзи маълумотлар Хитой йилномаларида қайд этилиб, уларда Фарғона водийсида 70 дан ортиқ катта-кичик шаҳарлар мавжудлиги айтилиб Эрши, Ючен. Гуйшуан (Гуйшан) шаҳри номлари келтирилади.

Хитой йилномаларида Эршига кўп тўхталадилар. Археологлар Андижои вилоятидаги Мингтепани тарихий Эрши билан қиёслайдилар. Бу ёдгорлик таркибий жиҳатдан ички (ўрта шаҳар) ва ташқи шаҳарлардан иборат бўлиб, арк қолдиқлари ички шаҳарда жойлашган ва унинг марказий қисми сақланган, холос. Хитой манбаалари хабар берган Эрши – «ўрта шаҳри» қолдиқлари фақат Мингтепада сақланган (майдони 40 гектардан зиёд). “Ўрта шаҳар” икки қатор кучли мудофаа деворлари билан ўралган, улар археологик жиҳатдан қайд этилган. Ички шаҳарнинг мудофаа иншоотлари тўла сақланган: 1952 йилдаги маълумотга асосан ғарбий ва шарқий деворда 20 тадан, жанубда 6 та, шимолда 12 та кузатув миноралари (буржлари) сақланиб бизгача етиб келган.

2011 йили самодан олинган суратлар тахлил этилганда Мингтепа ички шаҳрини режаси тўғри тўртбурчакли эмас, балки параллеллограмма кўринишидаги эканлиги аён бўлди. Бу нарса нафақат Мингтепа режасига эмас, балки уни ўрганиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам ўзгартириш киритиши шубҳасиз. Чунки у кўплаб белгиларига кўра илк темир даврининг энг йирик ёдгорлиги Эйлатон қадимги шаҳри режаси билан ўхшашлик томонлари кўзга ташланади. Бу нарса Мингтепани даврий жиҳатдан бир оз қадимги даврга қадимийлашиши мумкинлиги учун янги далил бўлади. Чунки ҳар икки шаҳар бир даврда бунёд этилган бўлиши мумкин. 2015-2016 йиллари иккинчи ташқи девор ўрами тўрт томонида 500 гектар майдон Хитой махсус асбоби Тан чан (санcчқич) ёрдамида ўрганиб чиқилди. Натижада Мингтепани ташқи мудофаа девор қолдиқлари қайд этилди. Кўҳна шаҳарнинг иккинчи ташқи мудофаа девори ҳимояланган худудни 300 гектардан зиёд эканлиги аниқланди.

Мазкур асарни ўқиш давомида Мингтепа нақадар тарихий жой эканлиги, ўтмишдаги аждодларимизнинг нақадар фидокорона юртини химоя қилганларини, қандай қийинчиликлар келса ҳам, сабр ила енгиб чиққанини кўришимиз мумкин. Бу Мингтепа ёдгорлиги қилинган лойиҳалари бўйича ишларни олиб якунласа, Марҳамат туманининг марказлашган туристик жойларидан бирига айланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

1. Манноп Эгамбердиев, “Сариқ аждар ҳамласи”.

2. Mingtepa.uz

3. Марҳамат туманидаги одамлар сўзидан.