БУЮК ИПАК ЙЎЛИНИ ЎРГАНИШДА ТАРИХИЙ РОМАННИНГ АҲАМИЯТИ
Исломиддин Насиридинов,
Андижон давлат университети, тарих факультетининг, 4-босқич талабаси,
4- гуруҳ.
Гарчи цивилизация тушунчаси нафақат маънавий
маданият, балки бошқа ижтимоий соҳалар билан боғлиқ бўлган элементларнинг бутун
мажмуасини ўз ичига олган бўлса-да, амалда “цивилизация” ва “маданият” сўзлари
кўпинча синоним тушунчалар сифатида ишлатилади. Маданият ютуқлари халқлар
ўртасидаги алоқалар орқали – бошқа жойга кўчиб ўтиш, босиб олиш ва албатта
савдо орқали тарқалиб боради. Жамият ва унинг цивилизацияси тараққиётнинг
ажралмас шартларидан бири бу халқлар ва давлатлар ўртасида фаол маълумот
алмашишдир. Бу жараёнда антик даврдан XVI асргача мавжуд бўлган халқаро карвон
йўллари, ҳусусан Буюк Ипак йўли – Сичоу Чжилу (Хитой манбааларида) алоҳида ўрин
тутган. Марказий Осиёнинг географик макон сифатида кўриб чиқиб, Евросиёнинг
ушбу минтақаси турли халқларнинг миграция йўлларининг муҳим чорраҳаси
эканлигини кўриш мумкин. Бу ерда нафақат табиий, балки инсон ресурслари оқимига
ҳам боғлиқ.
Буюк Ипак йўли инсоният тарихидаги ўзига ҳос ҳодиса
бўлиб, турли даврларда олимлар томонидан тадқиқ қилиган, айниқса, Хитой
олимлари томонидан ҳам. Буюк ипак йўли маданиятидан бизга етиб келган ― “Олтун
ёруғ” асари ана шундай ёзма ёдгорликлардан биридир. “Олтун ёруғ” хитойчадан қадимги
туркий тилга таржима қилинган. Таржимадан асосий мақсад буддавийликни туркий қабилалар
орасига ёйиш бўлган эди. Буддавийлик илк бор Кушон империяси даврида, ҳусусан,
империя ҳукмдори Канишка даврида Ўрта Осиёга кириб келган эди.
Ҳозирги Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари қадимги
тарихини нафақат ёзма ёдгорликлар, қўлёзма ҳужжатларни ўрганиш орқали, балки
тарихий романлар орқали батафсил билиб олиш, ўша давр тартиб тузумини кўз
олдига келтириб, кенг қамровли маълумотларга эга бўлиш мумкин. Бу бетакрор
асарлардан бири иқтисод фанлари доктори, профессор Абдуманноп Эгамбердиевга
тегишли “Сариқ аждар ҳамласи” тарихий романидир. Бу асар илк бора чоп
этилганига 35 йил бўлди ва ҳозир ҳам ўз қадр қимматини йўқотмаган ҳолда қайта
нашр этилиб, кенг китобхонлар оммасига тақдим этиб келинмоқда. Роман милоддан
аввалги II асрда рўй берган воқеа, ҳодисалар батафсил ёзилган. Унда Ўрта Осиё
ва Хитой ҳудудларини мустаҳкам боғлаб турган Буюк Ипак йўли асосчиси Чжан
Сяннинг император У-Ди буйруғи билан ғарбга уюштирилган элчилик миссияси,
хунларга асир тушгани, ундаги саргузаштлар тарихий персонажлар билан биргаликда
қизиқарли қилиб ёритилган. Чжан Сяннинг хун қабилаларининг тутқунлигидан
тасодифан қочиб қутулиши, ўзи ва Хан империяси халқи учун янги ерларни кашф қилишга
олиб келади. Бу янги ерлар Фарғона водийси ҳудудларидаги қадимги Довон давлати
эди. Романнинг асосий қисмида хитойнинг беҳисоб аскарлари Довонга бўлган ҳарбий
тажовузи ўрин олган. Хан империясининг Довон давлатига ҳужуми ихшид Муғуванинг
саросимага солиб қўяди. Лекин атрофдаги аъёнлари тезкорлик билан чора кўриши,
Ватанни озод қилиш йўлида жонини аямаган, ўзидан сон жиҳатдан кўп бўлган босқинчиларга
қарши кураш олиб борган довонликларнинг жасорати, тактик жанг усуллари, воқеаларнинг
ривожланиши моҳирона тарзда акс эттирилган. "Осмонтаги" салтанатининг
босқинчилик уруши ўзлари учун фалокатли тугаган. Хан империяси кейинчалик
дўстона алоқа ўрнатиш мақсадида элчи билан кичик бир карвон жўнатади. Шу тариқа
кейинчалик Евроосиё халқлари тарихида муҳим ўрин тутган савдо йўлига тамал тоши
қўйилди.
Илк ўрта асрларда Буюк Ипак йўли ўзининг энг юқори
ривожланишига эришган бўлиб, Хитой ва Сибирь, Узоқ Шарқ ва Примория чеккасидан Ҳиндистонгача,
Византия империяси чегаралари, Африка Мағриби ва Жанубий ва Ғарбий Европа
мамлакатларини боғловчи халқларнинг катта қитъалараро йўлига айланди. Роман
нафақат ўзининг ватанпарликни тарғиб қилувчи ибратли воқеалар билан суғорилган,
балки келажакда ҳам йўл қўйилган хатолар такрорланмаслиги ҳақида ҳам айтиб
ўтгандай гўё.