Андижон вилояти Қорасув шаҳри «Мустақилликнинг 15 йиллиги» маҳалласида ноёб «Қўштепа-2» археология ёдгорлиги мавжуд. Аҳоли ва мутасаддиларнинг эътиборсизлиги билан шундай маданий мерос объекти йўқолиб кетиш хавфи остида турибди.
2014 йилдан бери шу ёдгорликда Археологик тадқиқотлар институти томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида «Қўштепа-2» ҳудудида милоддан аввалги I минг йиллик ўрталаридан милоднинг VIII асрларигача узлуксиз ва XI-XII асрларда қисман аҳоли яшаб, ўзларидан ўша даврлар тарихига оид меъморий ва ҳунармандчилик буюмлари кўринишида улкан маданий мерос қолдирган.
“ДАРДОҚ ВА ДАРДОҚЛИКЛАР” КИТОБИДАН
(Китоб муаллифи Иброҳимжон Турсунов)

“Дардоқ" сўзининг луғавий маъноси. 60 йил мукаддам – 1949 йилда бу ерга келган атоқли адиб Абдулла Қaҳҳop Дардоқнинг хусну жамолига маҳлиё бўлиб, ўз хаяжонини шундай ифодалаган эди: “Дардоқ деган қишлоқни кўрганмисиз? Ойим районига қарайди. Кўрмаган бўлсангиз бориб кўринг, кўрган бўлсангиз, яна қайта кўринг” деб таъкидлаган.
Кексаларни ҳикоя қилишича, Дардоқвой деган инсон бўйрадеккина экинбоб ер қидириб, дарё бўйлаб шу жойларга келиб қолган, тўқайдан ер очиб шоли эккан, кейин бола-чақаларини олиб келиб, ёзда капада, қишда эса ертўла қазиб кун кечирган экан. У кишининг авлодлари, қора тортиб келган қариндош-уруғлари, хеш-ақраболари ҳисобига аҳоли кўпайиб, бутун бир қишлоқ вужудга келган ва унинг номи “Дардоқ” бўлиб қолган, дейишади.