ОТАҚЎЗИ МАДРАСАСИ, ҚИЗ ТЕПА ВА ҚИЗ БУЛОҚ
ОТАҚЎЗИ МАДРАСАСИ, ҚИЗ ТЕПА ВА ҚИЗ БУЛОҚ

ҚИЗ ТЕПА ВА ҚИЗ БУЛОҚ

Бир ривоятда келтирилишича, Ҳазрати Алини подшоҳ қизига меҳри тушиб қолади. Лекин қул қиёфасидаги Алига шоҳ қизини бермайди. Қизини ҳам кўнгли борлигини билган oташпараст подшоҳ ўз фарзандини уриб-калтаклаб, қулоқ-бурнини кесиб, Ховускон ота атрофига ташлаб кетади. Али ўзи билан бир кўзачада доимий олиб юрувчи “Оби зам-зам”дан қизга ичириб қизни даволай бошлайди. Шунда кўзача ногоҳон ергa тушиб синади, ичидаги сув тўкилиб, ерга сингиб кетади. Бу ҳолдан аччиқланган Ҳазрат Али Зулфиқаҳҳор қиличини ерга уради ва шу жойдан булоқ отилиб чиқади. Шу булоқ суви билан шоҳ қизини даволайди. Бу ҳодисадан ҳайратланган подшоҳ маликани Алига беради ва ўзи ҳам хуфёна иймон келтиради. Ана шу булоқ ҳозиргача мавжуд бўлиб, “Қиз булоқ”, қўрғон харобалари эса “Қиз тепа” деб юритилган.

Ёдгорлик уч қисмдан иборат яъни:

  1. Ховускон ота археологик тепалиги. Майдони бир гектар, баландлиги 20 метрча, 1974 йили дам олиш зонасига айлантирилган.
  2. Зиёратгоҳ. Тепаликни шимолий томонидаги жийда, ёнғоқ ва бошқа мевали ҳамда манзарали дарахтлардан иборат, мўтадил сўлим боғда жойлашган.
  3. Булоқлар. Зиёратгоҳда учта булоқ бўлиб, улар Қизбулоқ ва Гавҳар булоқ, зиёратгоҳдан ташқарида ва тепалик ортида Ховускон ота булоқлари бор. Сувлари шифобахш. Булоқларга алоҳида эътибор кўрсатилиши, тартибга келтирилиши лозим.

ОТАҚЎЗИ МАДРАСАСИ

Зиёратгоҳ Андижон вилояти Пахтаобод тумани Маданият қишлоғи «Қўрғонча» МФЙда 1907-1914 йилларда маҳаллий бой Долимхожи ўғли Отақўзи (1853-1916) ҳожи тамонидан ўз маблағига қурилган.

Анъанавий шарқ услубида қурилган бинонинг умумий кўлами, тарихий тузилиши ҳам ўзига хос бўлиб пештоқ гумбазли, асосий кириш дарвозаси олди ғарб томонда жануб, шимол тамонларида ҳам дарвозаси бўлиб, жами учта дарвозадан бино ичига кириш йўлаги бор. Собиқ шўролар даврида мазкур мадраса колхоз, совхозларга клуб ҳамда турли хилдаги минерал ўғитлар сақланадиган омборхонага айлантирилди.

Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг қадриятларимиз, маданий меросимиз, урф-одатларимиз қайтадан тикланди. Отақўзи мадрасаси ҳам кенг халқ оммасига масжид сифатида фойдаланиш учун берилди.