ЮСУФ ОТАБЕКОВ (маҳобатли санъат ёдгорлиги) ва АБДУЛҲАМИД ЧЎЛПОН (маҳобатли санъат ёдгорлиги)
ЮСУФ ОТАБЕКОВ (маҳобатли санъат ёдгорлиги) ва АБДУЛҲАМИД ЧЎЛПОН (маҳобатли санъат ёдгорлиги)

 ЮСУФ ОТАБЕКОВ (маҳобатли санъат ёдгорлиги)

Отабеков Юсуф Отабекович хотирасини абадийлаштириш мақсадида қўйилган мазкур бьюст, Марказий клиника шифохонаси асосчиларидан бирига ўрнатилган бўлиб, ҳозирги кунда яхши ҳолатда сақланади.

АБДУЛҲАМИД ЧЎЛПОН (маҳобатли санъат ёдгорлиги)

Ушбу ёдгорлик Андижонлик буюк шоир, жадидчи Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон хотирасига қўйилган бўлиб, бугунги кунда яхши ҳолатда сақланиб келинмоқда. Вилоятнинг асосий тадбирлари ушбу майдонда ўтказиб келинади.

ЧЎЛПОН ТОНГ ЮЛДУЗИ (маҳобатли санъат ёдгорлиги)

Ушбу ёдгорлик Андижонлик буюк шоир, жадидчи Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг 100 йиллигига бағишлаб ўрнатилган бўлиб, ҳозирги кунда яхши ҳолатда сақланиб келинмоқда.

 ЙИЛҚИЧИ ОТА (диққатга сазовор жой)

Дастлабки маълумотларга қараганда, Йилқичи отанинг шажараси Хазрати Бурхониддин Қиличга боради, ўзи Бобо Таваккул Лангарийнинг муридларидан бўлиб, асосан от абзаллари тайёрлайдиган уста ва тақачилик, йилқичилик билан шуғулланган. Яшаш жойида Ислом динини ҳеч қандай қаршиликларсиз биринчилардан қабул қилган инсон бўлган. Зиёратгоҳ фойдаланилмаганлиги сабабли, таъмирга муҳтож. 2019 йилда давлат бюджети ҳисобидан таъмирланиши режалаштирилган.

ХЎЖАИ ЖАҲОН (диққатга сазовор жой)

Хўжаи Жаҳон қабри Андижон шаҳар Чўлпон шоҳ кўчаси бўйида жойлашган бўлиб, пастак темир панжара билан ўраб қўйилган. Ушбу объект юзасидан тарихий манбалар мавжуд эмас.