ЭКСПЕДИЦИЯНИНГ УЛУҒНОР ТУМАНИ БЎЙЛАБ САФАРИ
ЭКСПЕДИЦИЯНИНГ УЛУҒНОР ТУМАНИ БЎЙЛАБ САФАРИ

 Улуғнор тумани Андижон вилоятининг жанубий шарқида жойлашган. Туман 1973 йил 26 декабрда ташкил этилган.

Улуғнор туманида 4 та маданий мерос объектлари мавжуд. Экспедиция ўз сафарини тумандаги Оқ олтин қишлоғидан бошлади.

Улуғнор тумани қишлоқлари тарихи ҳам олис замонларга бориб тақалади. Бу азиз масканда Мингбулоқ, Сариқсув, Такали, Чўлобод, Ҳовузтол, Усмонобод, Урганжи, Ғалаба, Бешкўл, Тўрттол, Дарвозақум, Оқтом, Овулмат, Ўзбекистон, Оқ олтин, Истиқлол, Андижон, Оқбош, Деҳқонобод, Хайдаробод каби бугунги кунда чирой очиб, ободонлашиб бораётган қишлоқлар билан бирга қадимда одамлар яшаб ўтган, ҳозирги кунда йўқ бўлиб кетган Каламуштепа (Шўртепа), Ўрозтепа, Қоракалтақ Равот, Қоратом, Қашқалдоқ, Япон қишлоқлари ҳам бўлган.