Олтинкўл тумани Андижон вилоятининг жанубий шарқида жойлашган. Туман 1939 йил 1 сентябрда ташкил этилган. Экспедиция ўз сафарини тумандаги Катта Оқтепа қишлоғидан бошлади. Олтинкўл тумани бўйлаб, йўл харитасида режалаштирилган 4 та археологик ёдгорликлар ва 2 та архитектура ёдгорликлари, жами 6 та маданий мерос объектларига велосаёҳат уюштирилди.
Бу ерда Катта Оқтепа масжиди бўлиб, масжид 1905 йилда шарқона усулда қурилган, 1975 йилда таъмирланган, ҳозирги ҳолати яхши эмас, қаровсиз ҳолатда. Келажакда масжид биноси таъмирланиб, халқимизга хизмат қилишига умид қилиб қоламиз.
Олтинкўл туманида Катта Оқтепа (III-IV асрлар), Юмалоқтепа (II-IV асрлар), Зарғалдоқтепа каби тепаликлари ҳам мавжуд.