Эйлатон-Шаҳри Хайбар – илк темир даврига оид археологик ёдгорлик (мил.авв. VI-III асрлар). Ушбу тарихий маскан Андижон вилояти Избоскан туманидаги шу номли қишлоқ ҳудудида жойлашган.
Эйлатонни маълум режа асосида, жуда мукаммал қурилган илк шаҳар ва ўз замонасининг йирик меъморий муҳандислик обидаси дейиш мумкин. Эйлатон ҳунармандлар шаҳри бўлган. Унда кулолчилик, тўқимачилик ва қисман темирчилик ривожланган.