ЧОРДОНАТЕПА (археология ёдгорлиги)
Тарихий манбаларга бой бўлган ушбу археология ёдгорлиги, аҳоли яшаш жойлари марказида жойлашган бўлиб, ҳозирги кунга қадар яхши ҳолатда сақланган. Мазкур тепалик кўча ва аҳоли хонадонлари билан чегарадош.
Ушбу археология объектини тўлиқ муҳофаза қилиш мақсадида унинг атрофини панжара билан ўраб, муҳофаза белгисини ўрнатиш режалаштирилган.
АҲМАДБЕКХОЖИ МАСЖИДИ (меъморчилик ёдгорлиги)
Ушбу бино 1891 йилда Ахмадбекхожи томонидан маҳаллий аҳолига намоз ўқиш учун шароит яратиш мақсадида бунёд этилган. Аҳмадбекхожи ўз даврида маҳаллий аҳоли вакилларини бир неча йиллаб ўз ҳисобидан боқиб, кийинтириб турган саҳий бойлардан бири ҳисобланади. Ушбу объект таъмирга муҳтож ҳолда сақланиб қолган. Архитектура ёдгорлигида таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.