СИРЛИ МАСЖИД (меъморчилик ёдгорлиги) ва ҚАЛАНДАРХОНА ЗИЁРАТГОҲИ
СИРЛИ МАСЖИД (меъморчилик ёдгорлиги) ва ҚАЛАНДАРХОНА ЗИЁРАТГОҲИ

СИРЛИ МАСЖИД (меъморчилик ёдгорлиги)

Мазкур объект Андижон шаҳрининг ғарбида жойлашган бўлиб, аҳоли яшаш ҳудудида миллий меъморчилик анъаналари асосида қурилган тарихий ёдгорлиги ҳисобланади. Ушбу объект ҳусусий мулк ҳисобланиб, фуқароларга ижарага берилганлиги сабабли, ҳозирда қаровсиз, таъмирталаб ҳолатда.

 

ЧИНОРТАГИ МАСЖИДИ (меъморчилик ёдгорлиги)

Чинортаги масжиди Андижон шаҳрининг эски шаҳар ҳудудида жойлашган бўлиб, миллий меъморчилик анъаналари асосида қурилган. Сақланиш ҳолати яхши. Бугунги кунда масжид сифатида фойдаланилмоқда.

 

ҚАЛАНДАРХОНА ЗИЁРАТГОҲИ

Қаландархона зиёратгоҳи Андижон шаҳар “Қаландархона” МФЙда жойлашган бўлиб, қадимдан шаҳарнинг шарқий томонидан марказий Майдон бозорга олиб кирувчи асосий йўл бўйидаги энг гавжум ва нуфузли масканлардан бири бўлган. Бу муқаддас жой нуфузининг улуғлиги бу маскандаги кароматгўй, авлиёзотлар нақшбандия тариқатига мансуб тўрамлар авлодлари манзилгоҳи ва хилхоналарининг макон топганлигидандир. Шажарада, уларнинг аждодлари ота томонидан Хазрати Бахоуддин Нақшбандга, она томонидан Имоми Хусайннинг шажарасига мансуб Хидоятулло Офоқ хожамдан ўтиб келади.

Кароматгўйлиги ва дуогўйлиги билан машхур бўлган авлодлар ичида Қодиралихон ва элда Эшон дада дея хурмат топган Мозадихон тўрам (1881-1954) ҳамда Валихон пирин номлари алоҳида эътиборда бўлган.Эшон дада Ялонгоч тўра номи билан халқнинг доимо эъзозида бўлиб,кароматлари хақида эл орасида кўп хикоят ва ривоятлар бор. Ул зот фақат биргина шалвар иштон кийиб юрганлиги ва белидан юқориси ялонғоч  бўлганлиги бойис шундай ном қозонган.

Авлиёнинг кароматларидан бири, 1930 йиллар дахрийлик сиёсати энг юқори даражага етиб, масжиду мадрасалар, зиёратгох мақбаралари бузилиши авж олган даврда қаландархона ёпилиб, диний уламолар ҳам қатағонга учраган даврда Эшон дада хам қамоққа олинади. Бироқ қамақхона нозирлари қанча уринмасин караматгўй зот ётган хона қулуфини беркита олмайдилар,қулф Аллоҳнинг қудрати билан очилиб кетаверади. Ва ул зотни қамоқдан чиқариб юборишдан ўзга чора топа олмайди.

Ўзлари шоҳида бўлган ёши улуғлар, бир неча бор такрорлаган ушбу мўжизани айтиб юрадилар. Бир тўйда, катта қозонда ош дамлаш учун ҳозирлик кўрилар эди. Шунда Эшон дада қозон ёнига келиб, аввал ёғ қуйишни, сўнг, гўшт, пиёз, гуруч хуллас барча масаллиқларни бирданига қозонга ташлаб, бир қоғоз ҳалтачадаги тузни ҳаммасини солади ва сув қуйиб, тепасини ёпиб олов ёқишни буюради. Ҳамманинг дами ичида. Энди нима бўлади? Ишонмаганлар қўшни ҳовлида қозон осиб, бошқа ош дамлаш тарраддудини ҳам кўриб қўйдилар. Бироқ Эшон даданинг полови еб тўймайдиган, жуда мазали ош бўлган дейишади.

Нақл қилишларича, Эшон дада асосан эски шаҳарнинг ҳунармандчилик растаси бошидаги садда тагидаги супада ўтирар, баъзан ўзи, кўпинча Асакахон тўрам билан Андижонсой бўйидаги чойхона олдини ўзларига манзил қилиб, доимо одамларга панд-у насиҳатда бўлар, ҳожатмандларни дуо қилар, бироқ берган эҳсон-у назрларига қараб ҳам қўймас, кўпинча уларни атрофдаги одамларга тарқатиб юборар эди. Чунки ул зот нафси устидан ғолиб бўлган Аллоҳнинг тақводор дўстларидан эди. Мозадихон тўрам, уни зиёратга келувчининг дилидагини аввалдан билувчи ва дуолари ижобат бўлгувчи зотлардан бўлган. У барча одамларга Мадолим дея мурожаат қилар эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг ўзи азиз қилган Баҳоуддин пиримнинг бу авлодларига ҳанузгача андижонликларнинг ихлослари баланд бўлиб, бугунги кунда ҳам қишин-ёзин зиёратчилар қадами узилмайдиган манзиллардан саналади.

Анъанага кўра бу авлод вакиллари вафот этгач, ўз ҳовлиси этагидаги мозорга дафн қилинган.

 “Қаландар”сўзи дахрийлик даврида диний-мистик ғазаллари билан мусулмон динини таргиб қилиб, дарбадар кезувчи, таркидунё қилган, оила қурмаган зохид, Қаландархона эса ана шундай жамиятга  фойдаси тегмайдиган одамлар йиғилишиб, зикр қилишиб, тунайдиган жой деб тор маънода қарашган. Советлар сиёсати динни оғу, зиёратни бидъат деб, бизни бебаҳо маданий меросимиздан, азизларимиздан маҳрум қилишган.

Аслида “Қаландар”сўзининг маъноси тасаввуфга оид адабиётларда сўфийлик тариқатда, айниқса, “Нақшбандия” тариқатида энг асосий ҳисобланган амал, яъни пири-муршиддан олган неча йиллик илмини элга етказишни, инсонларни иймон-эътиқод, маънавият ва маърифатга йўллашни, Алллох йўлида ўзлигидан кечиб, нафсини енгиб, ўз олдига мақсад қилиб қўйган дарбадарликни ихтиёр этган. Ва бу хизматлари учун ҳеч нимадан умидвор бўлмаган мўмин банда сифатида таъриф берилган.

Барча тариқат аҳли албатта қаландарлик йўлини босиб ўтган. Асрлар давомида ўзидан нур таратиб келган Қаландархонада илоҳий “хол” илмидан хабардор бўлган қалби пок, кароматгўй авлиё зотлар йиғилиб Аллоҳнинг зикрида бўлиш билан бирга халқ дардида жонларини фидо қилганлар, иймонсиз жохиллардан, зулмкорлардан аҳолини ҳимоя қилиб келганлар. Бу масканда авлиёларнинг қиёматгача тирик руҳлари доимо ҳозиру нозирдир.

Бу муқаддас масканга  турли касб эгалари ишларига ривож, янги иш бошлаётганлар омад, тўй бошлаётганлар бахту саодат, деҳқонлар дехқончиликларига барака, мушкули борлар енгиллик, ҳожати борлар ҳожатларига равонлик, беъморлар дардларига шифо, бефарзандлар зурриёт сўраб, Баҳоуддин пиримиздан васила қилиб Аллоҳнинг йўлида 7 та нон ва 7 танга миқдорида садақа, бошқа турли хайру эҳсонлар қиладилар, зиёратгоҳ соҳибларинг дуоларини оладилар. Ва албатта ихлос эътиқоди даражасида дуолар ижобатлигини шоҳиди бўладилар.

Мустақиллик йилларида барча маданий мерос  бектлари  қаторида Қаланадархона зиёратгоҳига ҳам эътибор қаратилди. Вилоят ҳокимининг 2006 йил 13 сентябрдаги 118-сонли “Маданий мерос объектларини рўйхатини тузиш ва таъмирлаш ишларини ривожлантириш тўғрисида”ги қарор билан “Диққатга сазавор жойлар”маданий мероси сифатида давлат муҳофазасига олинган.

2016 йил вилоят ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов ташаббуси билан зиёратгоҳга борадиган йўлга асфальт ётқазилиб, хонадон мозорида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди, Мозадихон тўрам мақбараси янги тикланди. Зеро, Аллоҳ азиз қилганларнинг эъзозлаганларни Яратганнинг ўзи эъзозлайди,-дейилади муқаддас китобларда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan