САРВОНТЕПА (археология ёдгорлиги)
Қадим тарихий манбаларга бой бўлган ушбу археология ёдгорлиги, Тутзор кўчасида аҳоли яшаш жойлари марказида жойлашган бўлиб, ҳозирги кунга қадар яхши ҳолатда сақланиб келмоқда. Мазкур тепалик олди ва ён томондан кўча ҳамда аҳоли хонадонлари билан чегарадош. Археология объекти ҳудуди панжара билан ўралиб, муҳофаза белгиси ўрнатилган.
ҚЎШТЕПА (археология ёдгорлиги)
III-IV асрларга оид мазкур археология ёдгорлиги ҳозирги кунга қадар қабристон сифатида фойдаланиб келинган. Айни пайтда, мазкур тепалик моддий маданий мерос объекти сифатида давлат рўйхатига киритилган ва муҳофазага олинган.
Ушбу археология объекти ҳудудини панжара билан ўраб, муҳофаза белгисини ўрнатиш режалаштирилган.