РЎЗИОХУНБОЙ АЙВОНИ (меъморчилик ёдгорлиги)
Ушбу ёдгорлик XX аср бошларида миллий меъморчилик анъаналари асосида Рўзиохунбой томонидан бунёд этилган бўлиб, шу кишини номи билан атаб келинади.
ХИТОЙ ЭЛЧИХОНАСИ (меъморчилик ёдгорлиги)
Мазкур объект XX аср бошларида Хитойлик элчилар учун мўлжаллаб қурилган бўлиб, ҳозирги кунда яхши ҳолатда сақланган. Ушбу меъморчилик ёдгорлигидан сўнгги йилларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши фойдаланган.
Меъморий мажмуа Андижон шахар Навоий-9 ва Ўш кўчаси кесишув ерида жойлашган. 1991 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари Вазирлиги “Ўзбектаъмиршунослик” институти мутаҳксислар томонидан олиб борилган мукаммал илмий-тадқиқот ишлари натижаларидаги ҳужжатларда қуйидаги ҳулосалар берилади
Ушбу консул биноси ўзининг меъморий кўриниши, геометрик тузилиши жихатидан ва композицион ечимига кўра ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларига ҳос бўлган Хитой архитектураси иншоатлари тоифасига киради. Лекин бинонининг меъморий қиёфасида Ўрта Осиё меъморчилик удумларидан кўра кўпроқ Европача қиёфа сезилиб туради.
“Собиқ хитой элчихона биноси” мажмуаси асосан 3та бинодан ташкил топган:
- Элчихона биноси
- Турар жой биноси
- Дарвоза хона қоравул хона ва ёрдамчи бинолар.
Меъморий мажмуа ҳовлиси 2,5 гектар, тархи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб хоналар ҳовлининг жанубий қисмида жойлашган. Ҳовлининг шарқий томонида ҳом ғишдан қурилган деворлар сақланиб қолган. Шимолий қисмида эса бузилиб кетган омборхона ва отхона қолдиқлари бор, шимолий-ғарб ва ғарбий томонларида тартибсиз қурилган хўжалик биноларини кўриш мумкин. Ҳовлининг шарқий қисмида битонланган ҳовуз, сувсиз, бузилиб кетган. Ҳовли саҳнининг бинога кириш қисмида пишиқ ғиштдан ёткизилган йўлка бўлиб, у ҳам қаровсиз ҳолатда. Йўлка четидаги ариқ ҳам бузилиб кетган.
Элчихона биносининг тархи тўғри тўртбурчак (20,60х16,50) шаклида бўлиб, мажмуанинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган ҳамда турли ўлчамлардаги 17 та хоналардан ташкил топган.
Бинонинг ташқи деворлари ҳом ғишдан, лой қоришмасидан терилган. Хоналар орасидаги деворлар қўшсинчли. Синчлар ораси ҳом ғишт билан тўлдирилган. Деворлар охак ва қум аралашмаси билан сувалган. Элчихона биносига жанубий томондан 5 поғанали, тархи эгри чизиқли зинопоя орқали кирилади. Элчихона биноси (контрамарка) печкаси билан иситилган ва хонадаги деразаларга ички томондан тахта ёпқичлар қилинган. Хоналарга кириш эшиклари асосан икки табақали бўлган.
Бинонинг кириш қисми (2-расм) ”Пештоқ” кўринишида, қуйма ганч безаклари билан сайқал берилган.
Хитой элчихонаси биноси тарихи бўйича “Ўзбектаъмиршунослик” иниситути, республика, вилоят, шахар ва музей архивларидан хеч қандай маълумотлар топилмади.
“Маскан” журналининг 1993-йил 5,6 сонларида меъмор М.Юсупованинг “ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Андижоннинг шаҳар қурилиши ва меъморчилиги” номили мақоласида Собиқ Хитой элчихонаси ҳақида қуйидаги ўта қисқа сатрлар келтирилган.
“1913 йилда икки кўча муйилишида бир қаватлик қилиб қурилган Хитой элчихонаси биноси ўзига хос услубда лойиҳаланган. Икки томонга нишабли, баланд қилиб, қия балахона коринишида ёпилган эгри чизиқли “қашқар” услубидаги том бино тепасига безак сифатида ўрнатилган эллипс кўринишидаги туйнукчалари бор. Бино шарқ меъморчилиги ҳусусиятларини ўзида мужассамлаштирган.
Андижон шаҳрида истиқомат қилаётган қариялар, шу бинода бир вақтлар яшаган одамлар билан ўтказилган суҳбатлар чоғида бинонинг қурилиши тарихи, меъморчилиги ва унинг дастлабки ҳолати ҳақида қатор манбалар тўпланади. Хитой консул биноси 1912 йилда Андижон Сой даҳасида истиқомат қилувчи, пахта заводининг эгаси Григорий Яқовлев томонидан қурдирилган.У бу бинони қуришга рухсат олиш учун то губернатор Мединискийга қадар бориб,бу гўшанинг бир қисмини сотиб олишга эришади. Қурилган бино савдо корхонасининг қубулхонасига айлантирилади. Шундай қилиб 1912-1913 йиллар давомида Андижомнда ғоят гўзал, замонавий бино қад кўтарган. Бинонинг очилиши маросимида Фарғона губернатори Мединскийнинг шахсан ўзи иштирок этган. Тез орада 2,5 гектарли, ҳудудида мевали, манзарали дов-дархтлардан иборат ғоят шинам боғ яратилади.
Бу гўзал мажмуа 1914 йили Андижонга келган хитойлик савдогарлар эътиборини тортади ва Г.Яқовлевнинг қаттиқ туриб бинони сотмаслик учун қаршилик қилишига қарамай нуфузли уйғур савдогарлари ўзаро бирлашиб губернатор Мединский ёрдамида бинони сотиб олишга муяссар бўладилар. Шундай қилиб бино хитойлик савдогар Чун Сун ихтиёрига ўтади.
Лекин Чун Сунга бинонинг христиан услубида қурилганлиги ёқмайди. Шу сабабли бу бино тез орада Хитой меъморчилиги услубида қайта таъмирланади. Таъмирланиш бахонасида боғнинг ўртасига узунлиги тахминан 40 метрли, 20 дан ортиқ хонали ҳар қайсисида икки нафар меҳмон турадиган мусофирхона –мехмонхона қурилади. Меҳмонхона ости эса юклар сақланадиган омборхонага айланади. Боғ-паркнинг йўлкалари дидли, шинам ва чиройли қилиб ўша давр дизайни талабларида безатилади. Хитой услубидаги боққа йўлкалар қилинади,”беседка”лар, фавворалар ва бошқа кичик ҳажмдаги меъморчилик шакллари қурилади. Шундай қилиб бу ернинг довруги Андижон шаҳрида ёйилади. Айниқса, кейинчалик қурилган Хитой меъморчилиги кўринишидаги дарвозахона Консул биносига уйғунлашиб кетади.
1914-1916 йиллар мобайнида божхона-меҳмонхона гуллаб яшнайди. Бу ерда қўшимча турли-туман бинолар, жумладан, кўнгил очиш бинолари қад кўтарган. Уйғур, ўзбек, хитой миллий таомлари тайёрланган ошхоналар ишга тушурилади.Ошхонада арман,хитой,уйғур озбек ва бошқа миллатларнинг гўзал қизлари хизмат қилар,асосан бу ерга ўша даврнинг замонавий пулдор ишбилармонлари,зодагонлари тохтовсиз келиб турар эдилар. Ўрни келганда шуни айтиш керакки,бу бино давруғининг узоқ-узоқларга ёйилишида Андижонлик шоир Чўлпоннинг отаси Сулаймонқул баззоз билан яхудий бойларидан Ведаевларнинг хиссалари катта бўлади.
Октябрь инқилоб қилган, шўролар хукумати даврида Хитой консул биноси ўз довриғини аста- секин йўқота бошлайди. Бу бино ур-иқитлар туфайли ўз фаолиятини йўқота бориб, турли мақсадларда фойдалана бошланади. Бинонинг ташқи ва ички кўриниши аста-секин ўзининг дастлабки кўришини ва ҳолатини ёқота бошлайди, маълум даражада нураб яроқсиз ҳолга тушади.
Шўролар хукумати барқарорлаша бошлагач 1930-1932 йилларда Фарғона водийсида, айниқса, Андижонда уйғурлар кўпчиликни ташкил қила бошлайди. Худди шу даврда ушбу бинога Хитой хукумат шўъбаси очилиб, ўз фаолиятини давом эттиради. Шуролар хукуматинининг Хитой Гоминдон давлати билан алоқалари бузилгач, шўъба ёпилиб, бино турли миллат фуқароларини турар жойларига айлантирилади. Боғ харобланишга юз тутиб биз тарафланган мехмонхона, хиёбонлар ва бошқа бинолар бузилади.
Ёдгорлик бўйича архив ва манбашунослик тадқиқотлари ва жойида ўтказилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги ҳулосаларга келинди:
Мажмуадаги сақланиб қолган барча бинолар ҳовлининг жанубий қисмида жойлашган.
Ҳовлининг шарқий томони хом ғиштдан қурилган девор ва шимолий қисми консул биносининг дастлабки давридаги омборхона ва отхоналар вайрон бўлиб кетган.
Ҳовлининг шимолий-ғарб ва ғарбий томонларида ҳозирги кунда тартибсиз ҳолда қуриб ташланган хўжалик биноларини кўриш мумкин.
Элчихона биноси таркибига кирган 12-хоналар бинонинг дастлабки даврида яхлит, чиройли безакли тахта панжаралар билан ўралган”терасса”бўлганлиги Андижон шаҳрида яшаб турган,бинонинг дастлабки давридаги ҳолатини ўз кўзи билан кўрган қариялар билан ўтказилган суҳбатлардан ва фотосуратлардан маълум бўлди.
Ҳозирги пайтда террасадаги тахта панжаралар ўрнида юпқа якка синчли девор урилиб,унга бир қаватли оддий дераза ва эшик ромлари ўрнатилган.
Хитой элчихонаси мажмуасидан бугунги кунда фақат элчихона биносининг 7 та асосий хоналари сақланиб қолган. Хоналар тархи тўгри тўртбурчак шаклида бўлиб, “Т” шаклидаги марказий йўлак бўйлаб жойлашган. Асосий кириш йўлакчаси “Т” кўринишнинг юқори чизиғи бўйлаб ўтиб, ҳовли томон йўналган. Йўлака тўсилиб қўшимча хона қурилган. Бинонинг деярли барча хоналарининг шифти ва деворлари фанера ҳамда гипсокартон билан қопланиб, замонаввий дизайн асосида пардоз ва сайқал берилган. Фақат битта хона шифтида асл кўринишига яқин алебастр сувоқли ва ганчкорлик билан оддий пардоз берилган ҳолат сақланган. Қадимий иситиш печкалари яхши кўриишда сақланган, лекин узоқ йиллар давомида ишламаган. Бинонинг шимолий томонига катта бир қаватл қўшимча хона қурилиб, мажлислар зали сифатида фойдаланиб келинган, ҳозирда ҳодимлар фаолият юритади. Залга кириш эшик ва деразалар атрофи қуйма ганчкорлик билан безатилган. Асосий элчихона биноси билан қўшимча зал ўртасида кичикроқ саҳна ҳосил бўлган.
Обиданинг ташқи кўриниши бўйича марказий кириш қисмига замонавий оддий айвонча қурилган. Пештоқ, эшик, дераза атрофлари ва юқори қисмдаги ганчкорлик безаклари сақланмаган. Пештоқ атрофидаги ва болахона томидаги туйнукдар ичкаридан ёпиб қуйилган. Кейинги таъмир ишлари давомида сақланиб қолган қадимий темир панжаралар билан қўшимча кириш йўлкасининг ғарбий деворлари ҳамда бузилиб кетган турар жой биносининг олд томони ер майдонларининг муҳофаза ҳудудлари ўралган.
Собиқ Хитой элчихонаси биноси шу бугунги ҳолати бўйича олиб борилган кузатув илмий-тадқиқот ишлари натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
– Бинонинг умумий ҳолати яхши. Ҳитой элчихонаси биносининг ташқи ва ички кўриниш ҳолатларида дастлабки меъморий қиёфасини сақлаган ҳолда мукаммал таъмир ишлари олиб борилиш лозим.
– Бинонинг теварак-атрофи ва ҳовлисида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;
– Ҳовлидаги бузилиб кетган беседка (суҳбатгоҳ), фаввора ва бошқа кичик ҳажмдаги меъморчилик шаклларини қайта тиклаш;
– Дарвозахонани бинонинг ташқи кўринишига мослаб қайта тиклаш;
– Жанубий ва шарқий кўринишидаги пештоқларнинг сақланиб қолмаган ва нураган ганчкорлик безакларини қайта таъмирлаш лозим.
– Элчихона биносидаги хоналарнинг қадимий кўринишда таъмирлаш, девор ва шифтларидаги фанера билан ёпиб юборилган қадимий кўринишларини, эшик ва деразалардаги тахта ёпқичларни ва қуйма ганч безакларни қайта тиклаш лозим.
МИРПЎСТИН ОТА (диққатга сазовор жой)
Тақдир тақозоси ва ибратли ҳаёт йўли билан у одамларни ҳалолликка, тўғриликка, ортиқча мол давлатга, либосга ружу қўймасликка чақирди. Мир Хисомиддиннинг эгнида кўплаб авлиё, дарвеш ва қаландарлар каби биргина пўстин бўлиб, уни қишин-ёзин кийиб юрган.
Пиру муршид Амир Кулол Аллоҳ амри билан хумдон оловида куймаган пўстинини аланга домидан соғ-омон ва бус-бутун олиб чиққан муриди Бахоуддин Нақшбандга деди: “Эй фарзанд, дарвешлар устида бўлган нарсани дунёни олови куйдира олмайди, харакат қилиб дарвешлар дилидан жой олсанг дўзаҳ олови сени ҳам куйдира олмагай”.
Ривоят қилишларича, тариқат илмини ихтиёр этган Мир Саййид Хисомиддин ўзига устоз ва пиру муршид сифатида ўз даврининг энг улуғи Хазрати Хожа Ахрори Валий (Қуддуси Сирруху)ни ихтиёр қилиб, Самарқандга отланибди. Шаҳри азимга яқинлашар экан поёнсиз боғ-роғлару буғдойзорларга дуч келибди ва қизиқиб бу ерлар кимники, дея сўрабди. Хазрат Хожа Ахрори Валийники, - деган жавоб олибди. Яна бир оз юргач сон-саноқсиз чорваю-йилқилар қаршисидан чиқибди, у яна юқоридаги саволни берибди. Хожа Ахрори Валийга тегишли дейишибди. Ҳаёлидан, мен оддий илм аҳли бўлсам, шунчалик бадавлат зотга мурид бўлишлик менга йўл бўлсин, - деган фикр ўтибди. Бир неча кун азизлар мозорини зиёрат қилиб, ортига қайтмоқчи бўлибди ва шу кеча туш кўрибди. Тушида қиёмат-қоюм эмиш. Барча гуноҳкор бандалар, тахлиқада зир-зир югурар, фақат Хазрати Хожа жаннат эшиги олдида туриб, Аллоҳга мурожаат қилар эмиш:
– Бу бандангни хуни неча пул?
– Беш юз танга.
– Мана беш юз танга.
– Бу бандангникичи, - дея Хисомиддинни қўлидан тутибди.
– Минг тилло.
– Мана, минг тилло, фақат кўнглингни бўлма, сен биздансан, - дебди Хазрат.
Сўнг уйғониб кетибди. Эрталаб Хисомиддин Хазрати Хожа хузурларига борибди. Ул зот:
– Келдингми Хисомиддин, мен сени кутаётган эдим, қабул қилдим. Бироқ ёдингда бўлсин, кўрганларинг Аллохникидир. Аллоҳ берган бойликни ўз хисоб-китоби бор ва яхшиликка сарфланмоғи лозим. У ҳар кимга ҳам берилмайди.
Зиёратгоҳ Андижон шаҳрининг жанубидаги Мойбоғча маҳалласида жойлашган бўлиб, XV аср ярмида яшаб ўтган тақводор, авлиёзот Хазрати Хисомиддин Валий номи билан улуғ ва мўътабардир.
Ул зот аждодлари “Насабномаси”да ёзилишича шажара аввали аҳли байтга мансуб бўлиб Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг набиралари Имоми Хусайндан бошланади. Яна бир насабномада эса Хазрат Амир ал-Мўминин Умар ибн Хаттоб (р.а.)га нисбат берилади.
Мир Саййид Хисомиддин Валий Қутбул автод, валийуллоҳ Хазрат Хожа Ахрор Валий (Қуддуси Сирруху) муриди, издошларидан бўлган. Аллоҳнинг исмлари билан билан хулқланиб, Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатларини ҳаётларининг мазмуни деб билган. У инсонларни маърифатга, поклик, иймон, эътиқод, юксак маънавиятга етаклаган.
Тақдир тақозоси ва ибратли ҳаёт йўли билан у одамлар қалбига халоллик, тўғрилик уруғини экиб, ортиқча мол давлатга, либосга ружу қўймасликка чақирди. Мир Хисомиддиннинг эгнида кўплаб авлиё, дарвеш ва қаландарлар каби биргина пўстин бўлиб, уни қишин-ёзин кийиб юрган. У пўстин тариқатбоши, улуғ устози хазрати Бахоуддиннинг оловда куймас пўстинидек мўжизакор бўлганлиги, ул зотни эл орасида Мир пўстинли ота, кейинчалик пўстин ўз соҳиби каби улуғланиб Мирпўстин ота номи билан юритишига асос бўлган. Кўрсатган кароматлари туфайли асрлар оша валийлик сифатлари ила юксак эъзозга, ҳурматга сазовор бўлиб келган. Боқий дунёга риҳлат қилгач, шу жойга дафн қилиниб, XVI асрда қабрлари узра маҳобатли мақбара бунёд этилган.
Тарихчиларни таъкидлашича бу жойлар исломдан олдин ҳам ўзининг шифобахш булоқлари, поклик рамзи бўлган “жаннат балиқлари”, хушманзара боғлари билан одамларни ўзига тортиб келган. Мақбарага олиб чиқувчи зинанинг ўнг томонидаги “Қулоқ булоқ” сувлари қулоқ, тери ва ошқозон-ичак хасталикларига шифо, чап томонидаги “Кичик булоқ”, “Катта булоқ”,айниқса”Ширин булоқ”нинг тирик сувлари маъданларга бойлиги билан “Оби зам-зам”га қиёсланади.
Булоқлардаги муқаддас балиқларни овлаш ва истеъмол қилиш қатъий таъқиқланади. (Айтишларича, улар жума кунлари ибодатга Маккаи Мукаррамага кетишар эмиш.)
Йиллар давомида мақбара атрофи маҳалла қабристонига айланган. Мирпўстин ота номли масжид бунёд этилган бўлиб, Шоир Ожизнинг ёзишича XX аср бошларида, масжид ва мақбара Махмудалибой томонидан қайта таъмирланган. Мақбара 1930-йиллардаги дахрийлик сиёсати туфайли бузилиб кетган бўлсада, зиёратгоҳ дам олиш, оммавий тадбирлар маскани сифатида фаолият юритиб келган ва эътиқод аҳли томонидан хуфёна зиёрат қилинган.
Мустақилликнинг илк йиллари-даёқ зиёратгоҳ ва масжид обод қилиниб янги миллий, замонавий ва анъанавий кўринишда қайта барпо этилди. 2013-2014 йилларда ташриф буюрувчилар учун хизмат кўрсатиш даражасини ошириш мақсадида 1970 йилларда қурилган кўримсиз айвонлар ўрнида муҳташам чойхона қад ростлади.
2006 йилда “Диққатга сазовор жойлар” маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган бу муқаддас зиёратгоҳга келувчилар Мир Ҳисомиддин Валий ҳазратларини васила қилиб Аллоҳдан беморлар дардларига шифо, бефарзандларга зурриёт, ҳожатларига равонлик, мушкулларига енгиллик истаб ташриф буюрадилар ва нажот топадилар, ибрат оладилар.