Охун бува ким бўлганлиги, Балиқчи ҳудудларига қачон ва қаердан келиб қолганлиги ҳақида турли фикрлар мавжуд.
Охун бува бир неча вақт Гўравон ҳудудида ва Ўртақўрғонда яшаб ўтган. У ўз замонасида машҳур дин пешволаридан бири бўлган. Охун бува умри давомида кўплаб китоблар ёзган. Унинг машҳур китобларидан бири тарихий маълумотлар асосида ёзилган "Пайзи нажот" китоби бўлиб, ҳозиргача сақланиб қолган.
