МОТАМСАРО ОНА ҲАЙКАЛИ
Мотамсаро она ҳайкали Андижон тумани, Роҳат маҳалласида жойлашган. Ушбу ёдгорлик II жаҳон урушида ҳалок бўлган Орол қишлоғи қаҳрамонлари хотирасига бағишланган. Хиёбон марказида бола кўтарган она ҳайкали бутун бўйи билан тасвирланган, майдон атрофидаги мармар лавҳаларга ҳалок бўлганлар исми шарифлари битилган. Хотира майдони маҳалла қабристони ёнида жойлашган. “Мотамсаро она” номи остида барпо қилинган ушбу объектнинг ҳолати қоникарсиз, таъмирталаб ҳолатда бўлиб, талаб даражасига жавоб бермайди. Роҳат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар томонидан ва ободонлаштириш ишларига эътибор бериб келмоқда. Ушбу ёдгорликни сақлаб қолиш ва қайта таъмирлашга эътибор қаратилиши зарур.
КЕЧКИЧ ОТА (МОЗОР БУВА) ЗИЁРАТГОҲИ
Андижон тумани Бекобод МФЙ ҳудудидаги ушбу зиёратгоҳ Янгиобод қишлоғи Мозорбува қабристони ёнида жойлашган. Ривоятларда Кечкич ота Бўтақора қишлоғидаги Қорабош ота билан ака-ука бўлиб, бу юртларга ислом дини дастлаб келган йилларда келиб аҳолини иймон-эътиқод ва исломга етаклаган, юртимизда исломни мустаҳкамланишида муносиб ҳисса қўшган тақводор азизлардан бири дейилади. Зиёратгоҳ четида ул зотнинг кичикроқ сағанаси бўлиб, янгиободликлар ҳайр-эҳсон билан Қуръон тиловат қилишиб Мозор бува рухи покларига бағишлаб, яратгандан ҳожатларини сўрайдилар ва кўплаб дуолар ижобат бўлганликларини шоҳиди бўлган.
Зиёратгоҳдаги қадимий булоқ шифобахш бўлиб, кўп хасталикларга шифо топишган. Бир асрдан улуғ ёшдаги чинорлар ости доимо салқин, сўлим бўлиб, дам олишиб хордиқ чиқариб келганлар. Собиқ иттифоқ даврида жамоа хўжалиги тадбирлари, турли йиғинлар шу жойда ўтказилган.
Ҳозирда зиёратгоҳда қисман қурилиш ва ободончилик ишлари қилинмоқда. Келгусида мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда.