МОТАМСАРО ОНА ХОТИРА ХИЁБОНИ (маҳобатли санъат ёдгорлиги) ва ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР (маҳобатли санъат ёдгорлиги)
МОТАМСАРО ОНА ХОТИРА ХИЁБОНИ (маҳобатли санъат ёдгорлиги) ва ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР (маҳобатли санъат ёдгорлиги)

МОТАМСАРО ОНА ХОТИРА ХИЁБОНИ (маҳобатли санъат ёдгорлиги)

Мазкур майдон 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” тадбирини ўтказиш учун мўлжаллаб қурилган обида бўлиб, ҳозирги кунда яхши ҳолатда сақланган. «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган вилоят тадбири анъанавий тарзда шу ерда нишонланади.

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР (маҳобатли санъат ёдгорлиги)

Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасига бағишлаб ўрнатилган мазкур бьюст ҳозирда шу номдаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази биносининг марказий кириш қисмида ўрнатилган. Бьюст яхши ҳолатда сақланмоқда.

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР (меъморчилик ёдгорлиги)

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ҳайкалтарош А.Миртожиев томонидан яратилган бўлиб, ҳозирда унинг атрофида кенг майдон ташкил этилган. Вилоятнинг асосий тадбирлари ушбу майдонда ўтказиб келинади.

АБУ АЛИ ИБН СИНО (маҳобатли санъат ёдгорлиги)

Буюк ватандошимиз, тиб қонунларининг асосчиси Абу Али ибн Сино хотирасига бағишланган мазкур бьюст Андижон шаҳридаги Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси ҳудудига қўйилган бўлиб, ҳозирда яхши ҳолатда сақланиб келинмоқда.