МАТҚОСИМ АЪЛАМ МАСЖИДИ ва ҚОРАБОШ ОТА ЗИЁРАТГОҲИ
МАТҚОСИМ АЪЛАМ МАСЖИДИ ва ҚОРАБОШ ОТА ЗИЁРАТГОҲИ

МАТҚОСИМ АЪЛАМ МАСЖИДИ

Мазкур масжид ўрнида баъзи бир маълумотларга кўра, 1850 йилларда Бўтақора қишлоғининг саховотли бойларидан бўлмиш Жалил полвон исмли шахс томонидан қурилган ва 60 йил давомида [хонақоси] намозхонлар учун қилинган деган маълумотлар мавжуд.

Маcжид Матқосим Аълам номи билан юритилган бўлиб, 1920 йиллар охиргача намоз оқилган ва ёпиб қўйилган. 1930 йилларгача қишлоқда 15 та дан зиёд масжитлар бўлиб советларнинг дахрийлик атеистик сиёсати натижасида барчаси бузилиб 3-4 тасигина сақланиб қолган.

Матқосим Аълам масжиди биносидан 1930 йиллардан темирчилик аравасозлик артеллари атеистлар идораси 20 жаҳон уруши йилларида аскарларни фронтга жўнатиш идораси қисман жамоа хўжалик омборхонаси сифатида фойдаланган.

1950-1990 йиллар маххалла чойхонаси бўлган.

1980-81 йиллари махаллий ахоли томонидан капитал тамирлаш ишлари олиб берилган.

Мустақиллигимизнинг даслабки йилларидан яна масжид сифатида фаолият юритган. 1981 йил таъмирлаш ишлари чоғида айвон шифтига ишланган сир нақшлари малакасиз, маҳоратсиз ҳаваскорлар томонидан бажарилганлиги боис наққошлик ишлари сифатсиз кўринишга эга бўлган.

Нақш бандлари гуллари ранглари бузилган.

Андижон вилояти ҳокимлари Адлия бошқармасининг 1999 йил 11 март 31/358-149-сонли қарори билан Қорабош ота масжиди номи билан рўйхатдан ўтказилган.

Фойдаланиш давомида бинода қўшимча қурилиш ишлари олиб борган. Очиқ айвон олди тўлиқ айвон ром билан беркитилиб, ёпиқ хонага айлантирилган. Битта икки қанотли эшик ва учта дераза қурилган. Айвон ичига, жанубий томонига ёғочдан тўсилиб, 2 хонали болахона, 1 қават омборхона қилинган, ёғоч зино орқали юқорига чиқилган.

Масжид қишлоқдагина эмас балки, шу ҳудуддаги жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган жомеъ масжиди бўлганлиги боис меъморий кўринишга зарар етказилмаган ҳолда масжид саҳни метал конструкцияли навес билан тўла ёпилган. Ҳовлининг жанубий ва шимолий томонлари девор билан чегараланган.

Шарқий томонга силика ғиштдан пештоқ дарвозахона алоҳида хона қурилган.

Меморий обида тархи тўғри тўртбурчакли ёпиқ номозгоҳ [8,80х13,80] ва айвон [8,80х13,80] дан иборат бўлган. Кейинчалик айвон хонага айлантирилган. Асосий намозгоҳ шифти 6 ҳовзакли вассажуфт тўсин, сарроб услубида ёпилиб 3 та махобатли устун кўтарилиб туради. Нақшланмаган, оч cарғиш-салат ва яшил ранглар билан туслаб бўялган. Вассалари қизил ва оч cалат рангда. 6 та дераза ва битта айвонлар қурувчи 2 табақали оддий эшик бор. Ғарбий томонда мехроб ва хутба жойи. Мехробнинг пештоқсимон шакли ичига “Ла илаха иллолоҳ”, “Аллоҳ”, “Муҳаммад” сўзлари арабий ёзувда хаттотлик санъати даражасида битилган.

Айвон қисмининг 6 хавсилик шифти ҳам вассажуфт тўсин сарроб ва 6 та маҳобатли устунлар билан ёпилган бўлиб, хонақохга нисбатан салобатли кўркам улуғвор чуқурроқ кўринишда ва бетакрор нақшлик санъати билан безатилган. Ғарбий девор ўртасида мехроб бор. Айвон деворларида масжиднинг олди қисми деворларига арабий хаттотлик санъати билан хикматли сўзлар битилган.

Масжид деворлари пишиқ ғишт қумсувоқ оқланган томи тунақа тахтапол, кириш дарвозаси нақшинкор панжарали. Масжид саҳнидаги бир асрлик улкан чинорлар, катта ховуз гўзаллик кўрк бериб турибди.

ҚОРАБОШ ОТА ЗИЁРАТГОҲИ

Зиёратгоҳ Андижон тумани Бўтақора қишлоғининг Март маҳалласида жойлашган. Шу маҳаллада (1822-1988 й.) яшаб ўтган шариат ва тариқат аҳилларидан, соҳиби каромат, тақводор зотлардан бири Мулла Абдуқодир Охунд айтган ва яна бошқа ривоятларга қараганда Қорабош ота 4 оға-инилардан бири бўлиб, уларнинг номлари: Кечкич ота яъни, шу туманнинг Янгиобод қашлоғидаги Мозор бува зиёратгоҳи, Избоскан туманидаги Иламиш ота ва Кичик ота (Куйганёр асосий кўча бўйидаги ёлғиз қабр, шахидмозор) бўлиб улар бу юртларга ислом динини олиб келган тобеин ёхуд табаъ тобеинларидан эди.

Қорабош отанинг асл исми Абдулвоҳҳоб қорачадан келган (шу боис Қорабош ота таҳаллусини олган бўлса керак) араб қабиласига мансуб бўлиб, бўтақораликлар қалбини илк бор ислом нури  билан мунаввар этган. Ул зот нафақат тақвода, шариатда балки, халқ дарди ва ташвишларининг барча соҳасида бош-қош, ҳақиқий фидоий инсон, халқ ҳурматига, эъзозига сазовар бўлган дейилади. Бу йўлда бутун ҳаётини бахшида қилган Қорабош отанинг муборак жасадлари ушбу исломий қабристонга биринчи қўйилган ва қабристон ул зотнинг номи билан юритилган. Кейинчалик бу азиз инсон қабри узра маҳобатли “Катта мақбара” ўрнатилган.

“Қора” сўзи қадимий луғатларда азим, улуғ маъносига эга бўлган. Масалан, Қорадарё-улуғ дарё, Қорахон-улуғ хукумдор каби. Қорабош ота-улуғ инсон,йўлбошчи маъносини билдиради.

Тарихий манбалар ҳам ривоятлардаги бу воқеаларни ислом байроғини дастлаб Марказий Осиёга олиб кирган 4-чориёр хазрату Али карамоллоху важҳаҳу авлодидан Шох Жарар (XXI аср ўрталари) ёхуд  афсонавий саркарда Қутайба ибн Муслим (700-йиллар бўсағаси) даврларига мансублигига гувоҳлик беради.

1960 йилларда жамоа хўжалиги томонидан зиёратгоҳ ёнидаги бўш ётган ерлар ўзлаштирилиб мевали боғ барпо этилади. Боғбон Қорашбой ота Қобилов томонидан қабристон чекасидан топилган “Қайроқ тош” даги гўзал сулс хати ила хаттотлак санъатида битилган ёзувлар яна бир азиз авлиёдан хабар беради. Вилоят тарихи ва маданияти музейида сақланаётган ушбу қабртошдаги ёзув мазмунига қараганда бу жойга хазрати Али карамоллоху важҳаху авлодидан, ҳақиқий дин учун курашиб, кўп заҳматлари тортган шариат соҳасида забардаст олим, тақводор, имом, илоҳий ва қомусий билимлар соҳиби ҳижрий 723 (1323) йил 73 ёшида оламдан ўтган Саййид Хасан ибн Маҳмуд ибн Муҳаммад ал-Бухорий дафн этилган. Ўз даврининг тарихий шахсларидан бири бўлган ва Бўтақора қишлоғининг маънавий-ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин тутган, энг азиз улугларимиздан бири сифатида зиёратгоҳга нур таратиб турувчи бу авлиё зот ҳақида бошқа маълумот ёки маданий мерос сақланиб қолмаган бўлсада, тошбитик ул зот ҳақида кенгроқ фикр юритиш имкониятини беради.

Саййид Хасан ибн Маҳмуд ал-Бухорий  Бухоронинг етти пирларидан Ҳожа Муҳаммад Бобойи Саммосий (1259-1354 й) билан замондош, ҳожагон нашбандия тариқатининг забардаст вакили, шайхлар азизи Ҳожа Али Ромитоний Азизоннинг сўфийлик тариқат мактабида таҳсил олган, шариат ва тариқатни қалби билан чуқур ҳис қилган, ўз даврининг комил диний уламоларидан бўлган. Зеро устози тариқат аҳлининг асосий вазифаси Аллоҳ лавзини тил билан зикр қилиб, қалбга жойлаш эканлиги тўғрисида таълим берган. Ул зот ана шу таълим асосида аҳолини Ҳақ йўлга - шариат ва тариқат йўлига, илмга, ҳалоллик ва покликка етаклаган, халқни исломий отаси, йўлбошчисига айланган. Сайид Хасан ибн Маҳмуд ал-Бухорий қабри ва мақбараси сақланмаган. “Аллоҳ иймон келтирганларнинг (авлиёларнинг) дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур”. (“Бақара сураси 257-оят.”)

 Яна бир ривоят бу муқаддас масканда XVII аср охири XVIII аср бошларида Қорабош ота номи билан бошқа авлиё зот яшаб ўтганлигидан далолат беради. Ул зот валиюллоҳ, сўфийликда дунё қутби мақоми соҳиби Оятиллоҳ Офоқ хожа Саййид Аҳмад  ибн Жалолиддин хожаги (1625-1694) ҳазратларининг муридларидан бири бўлган.        Қорабош ота устознинг кароматлари билан қадимий қабристон ёнидаги шифобахш булоқлари бўйини ўзига макон қилиб, одамларни диний эътиқодга, иймону-диёнатга, инсофу-адолатга етаклаб, ҳаётини исломга бахшида қилиб ўтган. Ҳазрати инсон ишбилармонлиги билан уларнинг хаётий ва маънавий йўлбошчиси, дуолари билан дардларига малҳам, мушкулларини осон қилгучилардан бўлган.

Ривоятда тариқат талаби бўйича пиру комилдан олган билимларини бандаларига етказиш мақсадида аcоcини cудраб Қашқардан йўлга чиққан мурид, кароматгўй устозининг фикран “бўтам қара” деган хитоби билан тўхтаб, ортига боққанида асо изидаги сув тўла ариққа кўзи тушади. Ушбу ривоятдан мурод бизнингча, Қорадарёнинг Тешиктошдан бошланувчи Қарағунон ирмоғидан Бўтақарага оқиб келувчи қадимий Қорабош ариғининг кавланишида авлиё отанинг бевосита ўрни борлигига ишора бўлса ажаб эмас.

Қорабош ота зиёратгоҳи бўтақаралиларнинг азиз маскани сифатида неча асрки зиёратчилар билан гавжум.

Қорабош ота қабристонининг шарқий томонидаги мўжазгина қайрағочзор тепалик “Қадамжой” дейилади. Кексалар бу масканни ХVIII аср 2-ярмида яшаб, 1813 йилда оламдан ўтган тақводор ва кароматгўй тариқат аҳилларидан бири мавлано Мир Сайид Абдурахим Ҳалфа номи билан боғлайдилар. Ул зот қишлоқ атрофидан, тўқайликлардан ерлар ўзлаштириб, шу ерларда дехқончилик қилиб, йиртқич йўлбарсни ўзига дўст тутиб, ёлғизликда, дуогўйлик, табиблик билан яшаб, инсонлар дардига малҳам бўлиб, руҳиятига тетиклик бахш этиб ўтган ва Қўқон хони эъзозидаги азизлардан бўлган.

Тадқиқотчи Н.Абдулахатовнинг “Ўзбекистон зиёратгоҳлари ва қадамжолари. Андижон ва Наманган вилоятлари китобида ёзилишича, хонлик архив хужжатларидан Қўқон хони Шермуҳаммад Алихоннинг иноятномасида бу сайидлар авлодига пири устоз сифатида ўзининг юксак хурматини билдириб, Мавлоно Мир Абдураҳим ҳалфани Андижонсойдан Бўтақарага (Эски Бўтақора, яъни ҳозирги коллежа атрофлари ва чегарадаги ариқ) сув олиб келгани, тегирмон ва боғ барпо қилгани ҳамда бу ерлардан олинадиган солиқлардан у зот ва авлодларини озод этилган ҳақидаги маълумотлар фикримизга далил бўлади.

Шунингдек, қабристондаги “Кичик мақбара” соҳиби кароматгўй ва диний уламо Ҳалфа Муҳаммад Юсуф эшон ҳамда сайидзодалар, тўрамлар ва эшонлар авлодлари ҳаётларини ўрганадиган бўлсак, Бўтақорада ислом даврида Саййид Хасан ибн Маҳмуд ал-Бухорий ёҳуд бошқа айнан аҳли байт хонадонига мансуб бошқа валий зотлар ислом йўлида хаётларини бахшида қилиб, қишлоқ аҳли имон- эътиқодининг тарбиячиси ва пиру-устози бўлиб ҳаёт кечерганликларининг гувоҳи бўламиз.

Қорабош ота зиёратгоҳи қадимий қабристоннинг шимолий чеккасида жойлашган бўлиб, Аллоҳнинг бир неча ориф ва тақводор дўстлари номлари билан боғлиқ муқаддас маскан сифатида асрлар  давомида ташриф буюрувчилар руҳиятига тетитиклик , мушкулларга енгиллик, хожатларига равонлик бахш этиб,ул зотларнинг ҳаёт йўллари эса бизга ибрат мактаби сифатида иймон-эътиқод, халоллик ва тўғрилик намунаси, ожиз бандаларига жаннатнинг нажот кўприги, мусаффо ҳаво, шифобахш булоқлари танларига сиҳатлик бахш этиб келмоқда. Мустабид тузуми даврида зиёратгоҳ фаолияти тўхтатилди. Бу жойлар жамоа хўжалигининг мажлислари ва турли тадбирлар ўтказадиган сахнасига айланди.

Мустақиллик йилларида миллий қадриятларимиз маънавий бойлигимиз, маданий меросимиз сифатида зиёратгохларга алоҳда эътибор қаритилди. 2006 йилда Қорабош ота зиёратгоҳи “Диққатга сазовор жойлар” маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинди, обод қилинди ва фаолияти йўлга қўйилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan