ЗОКИРБОЙ ОТА ЎҒЛИ АБДУЖЖАББОРХОН ЭШОН БУВА ЗИЁРАТГОҲИ
Зиёратгоҳ Шаҳрихон – Қува автомагистрал йўлининг ўнг томонида, Катта Фарғона каналининг чап биқинида, Қумтепа маҳалласида жойлашган.
Маълумотларга кўра, Абдужабборхон эшон ёшлигидан қобилиятли бўлиб, воқеа ва ҳодисаларни олдиндан айтиб берар эди, унинг айтганлари ҳаётда исботланар эди. Эшон буванинг авлодлари ҳозир ҳам Қумтепа маҳалласида яшаб келмоқда.
Абдужабборхон эшоннинг кароматлари кўпдир. Халқ орасидаги ривоятларга кўра, “менинг бош томонимдан катта бир сой ўтади. Халққа зиён етказмайди, балки, кўп халқимиз унинг сувидан фойдаланади” деб башорат қилган. Дарҳақиқат орадан 150 йил ўтгандан кейин, Катта Фарғона канали қазилган.
Зиёратгоҳ 1998-2002 йилларда маҳалла фаоли Ҳошимжон Ёқубовнинг ташаббуси билан ободонлаштирилиб, эски қабрни устига янги мақбара қурилган. Қабр, мақбара ва унга элтувчи йўлак маҳалла аҳли томонидан, ҳашар йўли билан янгитдан қурилди.
ОРАЗИЙ ЗИЁРАТГОҲИ
Зиёратгоҳ Шаҳрихон шахрининг Номозгоҳ маҳалласида жойлашган. ХХ аср Андижон адабий муҳитининг йирик намоёндаларидан бири шоир Алихон Муҳаммаджон ўғли Оразий тўғрисидаги маълумотлар Пўлатжон Қаюмовнинг “Тазкираи Қаюмий” асарида ўрин олган. “Бу шоир Фарғона водийсида Шаҳрихон касабасинда 1869 йилда сопол идишлар яшовчи кулол-косиб оиласинда дунёга келмушдур.
Оразий тахаллуси билан шеърлари эълон қилина бошлади. Туғилган маҳалласига номи берилди...”.
2009 йилда шоирнинг таваллудининг 140 йиллиги муносабати билан, Андижон вилояти ҳокими қарори билан шоир дафн этилган жойга уй музейи ташкил қилинган. Лекин ҳозирги кунга келиб Оразий уй музейи фаолияти тўхтатилган.