Қишлоқнинг кекса нуронийларининг айтган ривоятларига қараганда, Арслонбоб ота, Ўш ота ва Тешиктош ота оға-инилар бўлиб, улар катта бўлишгач, ўтроқ ҳолда яшаш учун, ҳар томонга кетишган. Оға-иниларнинг энг кичиги Тешиктош ота бўлиб, ҳозирги Тешиктош қишлоғига бундан 1600 йил олдин келган ва шу қишлоққа жойлашган. Деҳқончилик қилиш учун Қора дарёдан Қорағунон ариғи кавланиб сув келтирилган. “Ғунон” сўзи, “той” деб, ариқнинг номи эса “Қора той” деган маънони англатаркан. Қорағунон ариғи Ойим қишлоғидан бошланиб, қисқа масофада суви анча кўпаяди, бир неча булоқлардан сув қўшилиб катталашиб боради. Унинг суви шаффоф бўлиб, тиниқ ва ширин, истеъмол қилса чанқоғи босилади.
Тешиктош ота ғори. Муқаддас зиёратгоҳ ҳисобланиб, ривоят қилишларича, Тешиктош ота ғорининг кун чиқиш томонида ҳарсанг тошлардан ташкил топган адирга уланиб кетади. Бу қирнинг номи “Ит қопган” деб аталади.
Экспедиция аъзолари Қутайба ибн Муслим масжидини имоми Абдулвоси қори ва маҳалла фаоли Мухиддин ака, мактаб ўқувчилари Абдуллох Асқаралиев, Мухриддин Абдумажидов, Абдуғофир Абдуқодиров, Шукуржон Ахмедовлар ҳамда маҳалладан Ахмаджон Шукуров, маҳалла раиси Маруфжон Астанов ва ўрмончилик хўжалигини бошлиғи Фарходбекларга тарихий обидалар ҳақида маълумотларни тўплашда берган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдиради.