Ушбу қадимги зиёратгоҳ тумандаги Бешқовоқ маҳалласи ҳудудидаги унча катта бўлмаган тоғда жойлашган бўлиб, ўз бағрида кўплаб сир-синоатларни яшириб ётибди. Маҳаллий аҳоли вакилларининг ҳикоя қилишича, бу кичик тоғда 50 дан ортиқ турли, катта-кичик ғорлар мавжуд.
Бу қишлоқда XVIII асрда яшаган, одамларга беминнат ҳизмат қилган авлиё Манак отанинг қабри жойлашган. (Ғор ҳақидаги айрим тасвирлар ва маълумотлар Андижон давлат чет тиллар институтининг “202 Travel TM” YouTube канали видеолавҳасидан олинди.)