«ИМОМ ОТА» ЗИЁРАТГОҲИ, “ОРЗУ ҒОРИ” ва “УЙ ТОШ”
«ИМОМ ОТА» ЗИЁРАТГОҲИ, “ОРЗУ ҒОРИ” ва “УЙ ТОШ”

«ИМОМ ОТА» ЗИЁРАТГОҲИ

“Имом ота” зиёратгоҳи Хўжаобод тумани Тош ота маҳалласи ҳудудида жойлашган. Зиёратгоҳ қадимдан ислом оламида муносиб ўрин тутган. Имом Муҳаммад Ҳанафия номи билан аталиб келинган. Имом ота зиёратгоҳлари: Тош ота, Орзу ғори, Ширин булоқ, Уй тоши, Бешунгур кабилардир. 

“ОРЗУ ҒОРИ”

“Орзу ғори” - бу ғор Имом ота зиёратгоҳидан 500 метр узоқликда, 300 метр баландликда жойлашган. Ғор оғзи диаметри 12 метр, узунлиги 7 метр. Бу ерга орзу ва тилакларини амалга оширишини тилаб келадилар.

“УЙ ТОШИ”

“Уй тош” – ривоятларда келтирилишича, бу тош Имоми Ҳанафия отган тош деб юритилади. Тошнинг бундай деб номланишининг боиси, унинг ҳажми уй баробарида бўлганлиги сабабли халқ орасида шундай ном олган. Ҳозирги кунда учдан икки қисми ер остига чўккан. Уй тоши Имом ота зиёратгоҳидан 300 метр шимолда жойлашган, тошнинг ер юзидаги қолган қисмининг диаметри 10 метрни ташкил этади. Оғирлиги 45 тоннадан зиёддир.