“Бобурнома” асарида ёзилишича, Хўжа Абдуллоҳ Туғдор ўша даврда Ўзганда яшаган Қилич Бурҳониддин Саид авлодидан бўлиб, насаби пайғамбарлар авлодига бориб тақалади. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг пири ҳам ўша авлоддан бўлган. Қўқон хонлиги ташкил топгач, атрофдаги шаҳар ва қишлоқларга ўша улуғ зотларнинг авлодларидан юборилган.
Хўжа Абдуллоҳ бугунги Асака ҳудудига келиб ўрнашиб, халққа илм-маърифат тарқатган. Тахминан 1840 йилда вафот этган. Асака туманининг ҳозирги Пистамозор деб аталган жойига дафн қилинган.
2021 йилда «UzAuto Motors» ташкилоти томонидан Хожа Абдуллоҳ Туғдор қабри ва унинг атрофидаги иншоотлар тўлиқ реставрация қилиниб, биноларнинг йўқотилган қисмлари қайта тикланди. Зиёратчилар қулайлиги учун эса ёзги мавсум учун соя қилувчи мосламалар ўрнатилди.