ХОН СУПАСИ
ХОН СУПАСИ

Қўқон хони Худоёрхон ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олгач, ободончилик ишларини амалга оширди. Жумладан, унинг даврида Асакада “Асака чўнтаги” номли хон қароргоҳи барпо қилинади. Худоёрхон ёз ойлари бу ерга келиб, қурилган “Хон супаси”да ҳар йили дам оладиган бўлди”. (Собиржон Рахмонов. Асака.- Т.:Ўзбекистон, 1999., 19-20 бетлар)

Супанинг қолдиқлари ҳозирда ҳам сақланиб қолган. Лекин у йилдан-йилга қор-ёмғирларда нураб, емирилиб бормоқда. “Хон супаси”ни келажак авлодларга етказиш учун унинг устини айвон қилиб ёпиш керак.