Етти оға-ини” зиёратгоҳида улкан тут дарахти билан рўбарў келдик”, – дейди Ортиқали Ҳусанов, -Унинг ёшини 600 йил, деб тахмин қилинмоқда.
Маҳалла аҳлининг гувоҳлик беришича, одамлар анча йиллардан буён бу тутни зиёрат қилишиб, оиласи нотинчлар, фарзанд талаблар дардларига шифо, дуои-фотиҳа қилиб келишган ва нажот топганлар.
2011 йилнинг 31 май куни зиёратгоҳни тадқиқ этган Андижон давлат университетининг фахрий профессори Сайфиддин Жалилов шундай ёзади: “Асака шаҳар “Ҳамдўстлик” МФЙ ҳудудидаги “Мозортут” зиёратгоҳи қарияларнинг гувоҳлик беришича, томири битта, аммо икки қисмдан иборат қучоқ етмас тутнинг умри минг йилдан кам эмас. Шунинг учун одамлар унга азалдан ихлос қўйган ва маълум мақсадда зиёрат қиладилар. Бу кекса тут танасида киши диққатини ўзига жалб қиладиган айрим белгилар – ажабтовур ўсимталар борки, тутнинг бу кўриниши ҳам зиёратчилар ихлосини янада оширади. Энг муҳими зиёратга келганлар ундан ҳожатбарор бўлиб қайтадилар”.