МАРҲАМАТ ТУМАНИДАГИ ЗИЁРАТГОҲЛАР БЎЙЛАБ ВЕЛОСАЁҲАТ ВА «УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ» ЎТКАЗИЛДИ!
МАРҲАМАТ ТУМАНИДАГИ ЗИЁРАТГОҲЛАР БЎЙЛАБ ВЕЛОСАЁҲАТ ВА «УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ» ЎТКАЗИЛДИ!

Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев ташаббуси билан туманда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зиёрат ва вело туризмни ривожлантириш мақсадида «Уч авлод учрашуви» ўтказилди.

Саёҳат учун йиғилган нуронийлар, фаоллар ва ёшлар туман ҳокими бошчилигида саёҳат маршрути ва бу саёҳатдан кўзланган мақсад билан таништирилди. Кўтаринки кайфиятда бошланган саёҳатда Шаҳрихон ва Асака тумани саёҳатчи нуронийлари ҳам марҳаматликлар билан бирга саёҳат қилдилар.

Қадимий ва бой тарихга эга Марҳамат тумани бўйлаб саёҳатларида миллий кийимлардаги нуронийлар туман ҳокими бошчилигида велосипедда марказий кўчалар бўйлаб ҳаракатландилар. Нуроний онахонлар эса улар учун махсус ҳозирланган автобусда веломарафончиларга ҳамроҳлик қилдилар.