Қўйчи халфа зиёратгоҳи Марҳамат тумани Қорабағиш қишлоғининг Чилон маҳалласида жойлашган. Бу зиёратгоҳ XIX асрда яшаган, асли касби чўпон, авлиё хислатларига эга, ўз даврининг етук кишиси Бекмурод полвон, халқ орасида Қўйчи Халфа номи билан машҳур бўлган инсон қўним топган маскан.
“Ахоли орасида Қўйчи халфа кароматлари тўғрисида турли ривоятлар сақланиб қолган. Қўйчи халфа Султонхон тўранинг муриди бўлиб, бу ҳақда “Дукчи Эшон маноқиби”да ҳам маълумотлар мавжуд.”[1]
Бу зиёратгоҳнинг ўзига хос жиҳатларидан бири ўша даврда оддий чўпон бўлган инсон Қўйчи Халфа қабрининг ён томонга кўплаб етук тўралар[2] дафн этилган. Оғзаки маълумотларга асосан Бекмурод полвон болалигида Султонхон тўра қўлида тахсил олади ва шу ерларда Султонхон тўранинг қўйларини боқиб юради. Унинг садоқатли хизмати учун пири Халфа номини беради. Шу сабабли унинг номи Қўйчи халфа деб аталган. Қўйчи Халфанинг кароматлари ҳақида халқ орасида турли ривоятлар мавжуд.
“Биринчи каромати. Қўйчи халфа пирининг қўйларини боқиб юрганда бирдан бўрилар ҳужум қилиб қолибди... Бўрилар бир пасда кўпгина қўйларни бўғизлаб кетибди. Қўйчи халфа кўп изтиробга тушибди. Пирим олдида уятга қолдим, деб ғамга тушибди. Эртаси куни қўйларини санаса, барча қўйлар аввалгидек жойида турган экан.
Иккинчи каромати. Қўйчи халфа Пойтиқда пири ҳузурида яшаган пайтда пирнинг таҳорати учун сув тайёрлаб турар экан. Совуқ пайтларда обдастани бағрига босиб, иситиб турар экан. Султонхон тўра хажга борибди. Таҳорат қилай деса, сув топа олмабди. Шунда: “Эй халфа, қадринг ўтди, ёнимда бўлганингда сув тайёрлаб берардинг,”-дебди. Шу пайт Қўйчи халфа пайдо бўлиб: “Пирим мен шу ердаман,”-деган экан. Шунда пири “Сен мендан ҳам ўтиб кетибсан, сени халфа қилдим”-деган экан.
Учинчи каромати. Бу ердаги кексаларнинг айтишича, Қўйчи халфа ҳар жума куни Маккага бориб, жума намозини ўша ерда ўқиб келар экан”. [3]
Ҳозирги кунда ушбу зиёратгоҳ ҳам давлат муҳофазасига олинган бўлиб, махаллий саҳоватпеша инсонлар томонидан ободонлаштирилган. Зиёратчилар учун қулай шароитлар яратилиб қўйилган.
[1] Ўзбекистон зиёратгоҳлари ва қадамжолари (Андижон ва Наманган вилоятлари). Тошкент, “Turon Zamin Ziyo”, 2014 й., 104-105 бетлар.
[2] Марҳаматда ўзларини “сайидлар авлоди” деб ҳисоблайдиган тўралар беҳисобдир. (М.Ҳасаний. Ҳаётда ном қолдирган зотлар. “Тафаккур қаноти”, Тошкент, 2019 й. 44 бет)
[3] М.Ҳасаний. Ҳаётда ном қолдирган зотлар. “Тафаккур қаноти”, Тошкент, 2019 й. 47-48 бетлар.