ХЎЖАБОСМОН ОТА ЗИЁРАТГОҲИ (Қулоқ оғриғи ва қўтир яраси учун шифо булоқларига эга)
ХЎЖАБОСМОН ОТА ЗИЁРАТГОҲИ (Қулоқ оғриғи ва қўтир яраси учун шифо булоқларига эга)
Муқаддас зиёратгоҳлардан бири Хўжабосмон ота зиёратгоҳи кўплаб хислатларга эга. Зиёратгоҳ ҳозирги Марҳамат туманининг Хўжаариқ маҳалласи ҳудудида жойлашган. Ушбу зиёратгоҳ Марҳамат ва Асака туманларидаги етти оталарнинг бири дафн этилган жой. Оталар ушбу ҳудудда яшаб, қўним топган даврлар XII аср деб тахмин қилинади. Ушбу ҳудуднинг Довон давлати вақтидан кейинги иккинчи гуллаб яшнаш пайти, айнан, шу даврга тўғри келади. Хўжа Босмон ота зиёратгоҳида шифобахш булоқлар бор.

 

Бу булоқлардан инсонлар турли дардларга шифо топиш мақсадида фойдаланадилар. Шу ерлик аҳоли вакилларидан бири Исмоилова Нишон опанинг айтишича, зиёратгоҳда учта шифобахш булоқ бўлиб, биринчиси қўтир булоқ, яъни қўтир ярасига шифо бўлувчи булоқ бўлиб, қўтир яраси тошган инсонлар шу булоқ сувидан ичса ёки яра жойларни ювса шифо топадилар. Иккинчи булоқ – қулоқ булоқ деб номланиб, қулоғи оғриган бемор ушбу сувда қулоғини ювса, тузалиб кетар экан. Учинчи булоқ ҳақида аҳоли вакиллари шундай фикр билдирадилар. Бу булоқнинг номи фарзанд булоқ бўлиб, фарзанди йўқ инсонлар ушбу зиёратгоҳни зиёрат қилиб, булоқ сувларидан ичиб, юз-қўлларини ювса фарзандлик бўлишган деган фикрларни билдирадилар.