Бобохуросон ота зиёратгоҳи Марҳамат туманининг Бобохуросон маҳалласида жойлашган. Ушбу зиёратгоҳнинг иккинчи номи ”Чечак пири” деб аталади. Тери касалликларидан чечак, сувчечак, сачратқи, учуқ каби касалликларга шифо бўлувчи булоғи мавжуд бўлган ушбу зиёратгоҳ узоқ йиллардан бери аҳоли орасида муқаддас маскан сифатида эъзозланиб келинган. Зиёратгоҳнинг булоқ суви билан тери яралари ювилиб, тупроғидан суртиб қўйилса, шифо топиши бугунги кунда ҳам ўз исботини топмоқда. Шунинг учун бу зиёратгоҳни “Чечак пири хуросонлик ота” деб атаб келганлар.