ЯЛПИЗЛАРГА СУЯНГАН ШОИР.
( Танловга)
Ҳурматой Умарова,
Андижон вилояти, Асака тумани,
Файзиобод МФЙ.
“Ялпизга суяниб ӯлиб қоламан..”.
Шу мисрани ӯқиб ҳайратланаман,ӯйга толаман.Ёки:
“Римни алишмасман бедапоянгга...”,
“Райҳон, йӯлларимга ҳидларингни соч...”.
Бундай байтлар покиза юраклардагина туғилади.Муҳаммад Юсуфнинг самимий ва
дилбар шеърияти аллақачон халқимизнинг кӯнгил мулкига айланиб кетган ,ёд бӯлган
шоир шеърларида ватан,қизғалдоқ, райҳон,жайрон каби мавзу ва образлар мавжуд
булиб, содда сатрлар қатига меҳр -муҳаббат,юртга садоқат каби покиза туйғулар
яширинган. М.Юсуф уй музейи, қабрини, мактабини тез -тез зиёрат қилиб тураман. Ҳар
гал ташриф буюрганимда илҳомланаман, кӯнглимда аллақандай ҳислар кечади. Марҳаматнинг
соф ҳавосими ё Мингтепа тарихими, илк муҳаббатми шоирга қалам тутган. Ёки ӯша
маъюс таниш теракларми? Ҳар гал борганимда республикамизнинг турли гӯшаларидан
ташриф буюрганларни кӯриб ҳайрон қоламан. Халқимиз бир шоир боласини шунчалик
ардоғлайдими ?! Шеърият деган ажиб дунёга шунчалар маҳлиёми?!
Унинг ашъорларидаги буюк сиймолар Амир Темур, Улуғбегу, Навоий, Бобурлар гӯё
қисмати, ҳасрати, дарди тӯкилаётгандек.
Отангга хиёнат-ватанга хиёнат, - дейди шоир. Қаранг содда сатрда нақадар
буюк ҳикмат бор-а !
Мен ва мен каби шеър ихлосмандлари ҳар куни шоир баётини ӯқиймиз, ундан
сабоқ оламиз, ёд айлаб қалбни қувонтирамиз. Муҳаммад Юсуф айтгандек:
Асл шоирларнинг қабри бӯлмайди,
Юракка кӯмилар асл шоирлар.