"САРИҚ АЖДАР
ҲАМЛАСИ" ТАРИХИЙ РОМАНИНИНГ
ЁШ АВЛОД
ТАРБИЯСИДАГИ АҲАМИЯТИ
Беҳзодбек Каримов Рахматулла ўғли,
Андижон давлат университети
тарих факультети 4-босқич талабаси.
Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган бир даврда ҳар
бир ёш авлод ватанимиз тарихини билиши лозим. Бугунги мустақил давлатда тарихни
ўрганиш аввалги даврларга қараганда тубдан ўзгарди. Эндиликда барча ўзи истаган
китобини топиши ва уни ўқиши учун барча имкониятлар мавжуд. Кутубхоналар ёки
китоб дўконлари орқали излаган китобимизни топишдек муаммо бугунга келиб ўз
ечимини топгани ҳеч кимга сир эмас.
Давлатимиз Раҳбари томонидан жорий йилнинг 19-март
санасида бўлиб ўтган видеоселекторида илгари сурилган "Беш муҳим
ташаббус" айнан бугунги кунда камайиб бораётган китоб мутолаасини ҳам қамраб
олди. Шу муносабат билан бугунги кунга қадар китобхонликни тарғиб килиш мақсадида
қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бундан кўзланган мақсад ҳам ҳар
бир ёш авлод китоб ўқимасдан етукликка эриша олмаслигини тушиниб етиши ва
амалда буни бажармоғи лозим.
Муаллиф иқтисод фанлари доктори, профессор Манноп
Эгамбердиевнинг "Сариқ аждар ҳамласи" тарихий романи бунгунги кунга
келиб ҳам энг муҳим тарихий асарлардан эканлигини романни мутолаа қилган инсон
англаб етиши шубҳасиз. Асар дастлаб 1984 йилда рус тилида чоп этилган. 1988
йилга келиб унинг ўзбек тилидаги нусҳаси нашр этилган. Тарихий романнинг
муаллиф томонидан нега айнан "Сариқ аждар ҳамласи" деб номланишини қуйидагича
изоҳлайди:
"Хитой ҳукмдорларининг босқинчилик сиёсатини ёқловчи
мафкура пойдевори қадимги Чин салтанатида қўйилган. Бу мафкура Хан империяси
даврида тўла шаклланган. Мустабидлик ғоясига кўра, Осмон тагининг, яъни бутун
ер юзини маркази Чжунго - Ўрта давлатдир. Унинг ҳукмдори Осмонўғли бутун олам
подшоҳи ҳисобланади. Ушбу мафкурага биноан, бошқа эл-элатларнинг Осмонўғлига
бўйсунмаслиги мудҳиш жиноят деб қаралади, ҳукмдорга итоат қилмаганлар шафқатсиз
жазога лойиқ.
Чин халқи анъанавий равишда тўрт унсур - олов, ҳаво,
сув ва тупроққа сиғиниб келган. Хан империясида эса сариқ тупроқ асосий илоҳга
айлантирилади. Тарихчи Сима-Цяннинг ёзишича, милоддан аввалги 113 йилда У-ди
илк бор сариқ либосларга бурканиб, сариқ тупрок илоҳига сариқ бузоқларни қурбонлик
қилади. Ўша вақтлар Сариқ аждар Хан империясининг ҳомийси деб эълон қилинади.
Давлат байроғига ҳам ушбу афсонавий маҳлуқ тасвири туширилади. Шундан кейин
Осмонўғлининг барча ҳарбий юришлари "Сариқ аждар" акс этган байроқлар
остида кечади. Милоддан аввалги 104 йилда Довонга биринчи юриш арафасида У-ди
янги Тай-чу (Буюк ибтидо) эраси бошланганини эълон қилади. Уша пайтдан янги тақвим
ҳам амалга киритилади (У-ди жорий этган тақвим Хитойда XX асргача қўлланилган",
Тарихий роман икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи
китоб "Тахдид" деб номланиб, унда асосан ўзларини бутун ер-у
заминнинг якка-ю ягона ҳукмдори - деб номлаган "Осмон ўғиллари", яъни
қадимги Хитой императорлари, уларнинг тарихи ва халқининг турмуш тарзи ва
бундан ташқари Хитой манбаларида ёзилишича милоддан аввалги 125 йилда Фарғонага
ташриф буюрган хитойлик таниқли сайёҳ Чжан Сяннинг ҳаётидан ва Хитой тарихчиси
Сима Цян билан олиб борган суҳбатлари ва кейинги бобларида сайёҳнинг турли
Остмонтаги мамлакатларига, жумладан, ўлкамизга ташрифи баён қилинади. Қадимда қудратли
давлатлардан ҳисобланган Довон давлатининг пойтахти ҳисобланган ва қарийб 2500
йиллик тарихга эга Эрши (Ўрта асрларга келиб Мингтепа деб атала бошланган) шаҳрига
"Сариқ аждар"нинг ҳамласи баён қилинади.
Китобнинг биринчи боби "Қонга беланган
йўл"даги воқеалар, айниқса, одамни ҳайратга ва чуқур ўйга толдиради. Ань -
ин ёш бўлишига қарамасдан, ўзи қулдан озодликка чиқиб, Осмонўғлининг мазлум
сиёсатидан қочиб қувғинда юриб бошидан кечирган қисмати кишида гўёки ўша даврни
гувоҳи бўлгандек нафрат уйғотади. Эътиборли томони Осмонўғлининг йўл қуриш учун
халққа берган азоб-уқубатлари, кўпдан-кўп солиқлар халқни қулга айлантирган
амалдорлар ва уларнинг халққа етказган азоб-уқубатларини ўқиган кишида ўша давр
тарихини ҳеч қандай сўроқсиз англаб етишига замин бўлади. Мени ҳайратлантирган
жойи солиқларнинг ортиб бориши шу даражада қийинлашиб кетгани ва ҳаттоки,
фарзанд учун ҳам уч ёшидан солиқ тўлаши лозимлиги туфайли ота ўз фарзандини
дарёга ташлаган, бозорга ташлаб кетган. Яна кимдир эса уни қул қилиб бозорда
сотган...
Иккинчи китоб "‘Қувилиш" деб номланиб, унда
"Сариқ аждарнинг ўлкамизга бостириб келиши ва унинг кейинги тақдири, яъни қай
тариқа мард аждодларимиз томонидан қувиб чиқарилиши баён қилинган.
Хитой манбаларида ёзилишича милоддан аввалги 125 йилда
Фарғонага ташриф буюрган хитойлик таниқли сайёҳ Чжан Сян қуйидагича
тафсифлайди:
"Бепоён далалари бор. гуруч ўсимлиги, буғдойи ва
узум шароблари бор. Довон яхши отларга эга, улар Эрши шаҳрида топилади. Бу
отлар маълум давр боқувда бўлган. Улар отларни асосан беда билан боқишади."
Айниқса, сайёҳ ёнғоқ (мусс) ва узум билан ҳайратда қолган,
улар билан аввал таниш бўлмаган. Топилмаларга асосан қазишма ўрнида очиқ осмон
остидаги ишлаб чиқариш пункти бўлган деган хулосани айтиш мумкин. Мазкур
топилмалар эҳтимол Хитой манбалари тилга олган вино ишлаб чиқариш билан боғлик
бўлиши керак. Яъни, улар хабарича Фарғона водийсида узум етиштириш ривожланган
ва бадавлат оилалар бир неча минг дан (литр) вино сақлаганлар ҳамда мазкур вино
бузилмаган. Ҳатто манбаларда тилга олинишича Хитой императорининг
"Путаогун" (узум саройи) деган машҳур саройида юқори мартабали меҳмонларни
қабул қилганлиги ва айнан мазкур саройда Фарғона водийсидан келтирилган узум
кўчатлари парвариш этилганлиги айтилади. Марҳамат ва Асакадаги миришкор узум
етиштирувчи бобо деҳконларимиз тарихи камида 2300-2400 йиллик тарихга
эгадирлар.
Меҳнаткаш ва мард Эрши халқининг етиштирган самовий
тулпорлару узум ва шароблардан ақлини йўқотаёзаётган Осмонўғли ғаразли мақсадини
амалга ошириш мақсадида заминимизга икки марта юриши ушбу тарихий романда кенг ёритиб берилади. Асарни ўқиган хар бир
инсоннинг қалбида аждодларимизнинг қай тарзда ёвга қарши ва қай тарзда
курашгани ёш авлод учун жуда ҳам чиройли ифода қилинган.
Ушбу бетакрор тарихимизнинг ўрганиш нафақат биз,
балки бутун дунёнинг дикқат марказида бўлиб келмоқда. Сабаби, "Буюк ипак
йўли" ташкил топган даврда айниқса, Эрши шаҳри карвонларнинг асосий
бандаргоҳи ҳисобланган ва қатор карвонсаройларда савдогарлар тўхтаб ушбу
жаннатмакон ўлкамизнинг ноз-неъматларидан баҳраманд бўлганлигини Хитой
манбалари исботлаб турибди.
2014-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига
биноан Ўзбекистон Республикаси ФА ва Хитой Халк Республикаси Ижтимоий ФА
ўртасидаги икки томонлама шартнома асосида Ўзбекистон-Хитой қўшма халқаро
археологик комплекс экспедицияси Марҳамат туманидаги Мингтепа шаҳар харобасида
илмий қазишма ишлари олиб борилмоқда. Ушбу археологик экспедициялардаги бир
неча йиллик иштироким давомида муаллифнинг асаридаги воқеалар канчалик муҳимлигини
хитойлик олимлар ҳам топилган топилмаларда гувоҳи бўлишмоқда.
Тарихий ромамни ўқиган ҳар бир инсон ўзи учун
жуда кўп тарихий маълумотларга эга бўлиши бу юртимизнинг эртаси учун катта ҳисса
бўлиши шубҳасиз. "Сариқ аждар ҳамласи" тарихий романини ҳар бир
ўзбекистонлик ўқиши муҳим аҳамият касб этади ва шу туфайли бугунги даврда ушбу
китобни ҳар биримиз кутубхоналар ва китобхонларга хадя қилиб борсак, эртамиз
учун, буюк тарихимизни янада чуқурроқ англаб етишимизда дасутуруламал бўлиб
хизмат қилиши шак-шубҳасиз.