ТЕПАЛИКЛАР
ТЕПАЛИКЛАР

ТЕПАЛИКЛАР

Ёқутхон Обидова,

Асака тумани.

Баланд-баланд тепаликлар,

Нега жимсиз, сўйламайсиз.

Минг асрлик дардлар ётар,

Куйга солиб куйламайсиз.

 

Момоларнинг жасорати,

Шердай ёвни яксон этган.

Забт этолмай доғда қолиб,

Хитойликлар ортга қайтган.

 

Яна қанча келиб-кетган,

Бағрингизни айлади доғ.

Кўрсангизда қанча жабр,

Бардошингиз мисоли тоғ.

 

Дукчи Эшон,Ҳазрат бобом,

Миллатим деб қайғу чекди.

Давом этсин эзгу иш деб,

Эрк деган бир ниҳол экди.

 

Тепаликлар кўринг бугун,

Шижоати дилда туғён.

Сўзлашмоқда сизла инсон,

Туну кунлар бўлиб гирён.

 

Эршингизни бунёд этар,

Қайта тиклаб қаддингизни.

Туҳфа этиб келажакка,

Кўрсатар бўй бастингизни.

 

ЗИЁРАТГОҲЛАР

Қанча олим, уламолар,

Бағрингиздан топди макон.

Одоб-аҳлоқ, илм-фанни,

Тарғиб этди фи до йи жон.

 

Қўлларида маърифатнинг,

Машъаласи ёритди йўл.

Дуолари ижобатдир,

Боғу роғлар ҳосили мўл.

 

Илм излаб ҳаётлари,

Дабдабасиз ўтди сокин.

Юзда нурлар, сўзда ҳикмат,

Қалблар тоза йўқ унда кин.

 

Қабрлари зиёратгоҳ,

Қалблар маҳзун, йиғлоқи кўз.

Барчанинг дард, ҳасрати бор,

Эзгуликка йўғрилар сўз.

 

Авлиёлар ҳатто қабри,

Ҳақ йўлларин кўрсатаркан.

Жаҳолатнинг тўрларига,

Тушмасликка ўргатаркан.

 

Она замин қанча олим,

Алломага бўлди-ку ёр.

Одамийлик мулки ичра,

Улар терган садафлар бор.

 

МИНГТЕПА

 

Мингтепа бағрида тарихлар ётар,

Тилсимин бирма бир энди фош этар.

Тупроғин авайлаб кафтингга тутсанг,

Аламли йилларнинг тиғлари ботар.

 

Не жангу-жадалга тепалик гувоҳ,

Тўкилган қонлардан лола бағри қон.

Эрк учун жонини майдонга тиккан,

Момолар қўлида ёй, камон э, воҳ.

 

Сойининг бўйида самовий бир от,

Соқчидай туради бағишлаб ҳаёт.

Қўйилган қадамлар бўлсин беғараз,

Битсинлар шаънига гўзал бир баёт.

 

Мингтепа довруғин эшитар олам,

Шоирлар мадҳ этиб оларлар қалам.

Шу кунга етгунча тупроқлар кечган,

Фидоий инсонлар кўрмасин алам.