Миришкор (Муришкор) ота узоқ даврлардан бери халқ орасида сафарга чиқувчиларнинг пири сифатида эъзозланиб келинади. Шу сабабли Миришкор ота дафн этилган ушбу маскан зиёратгоҳ сифатида инсонларнинг ардоқли жойига айланган. Ушбу зиёратгоҳ Марҳамат тумани Тандирчи қишлоғи ҳудудида жойлашган.
Яна бир маълумот: зиёратгоҳ тепасида рамзий қабр бор. Қабрнинг тагида майин тупроқ мавжуд.
Давлатимизнинг маданий меросларга бўлган эътибори ва вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг ташаббуси ҳамда туман ҳокими Ш.Қамчиевнинг сайъ-ҳаракатлари билан 2018 йилда Миришкор ота зиёратгоҳи ободонлаштирилди ва зиёратчилар учун қулай шароитлар яратилди.