ГЎЗАЛ ОТА ЗИЁРАТГОҲИ (Кўзи оғриган беморлар учун шифо маскани)
ГЎЗАЛ ОТА ЗИЁРАТГОҲИ (Кўзи оғриган беморлар учун шифо маскани)

Гўзал ота зиёратгоҳи Марҳамат тумани Қорақўрғон қишлоғининг Ғуррак маҳалласи ҳудудидаги қабристонда жойлашган бўлиб, халқ орасида табаррук маскан сифатида эътироф этилади. Қарияларнинг айтишича, Гўзал ота ҳам етти ака-ука азиз оталарнинг бири экан. Ҳозирги кунда Гўзал ота қабристонида пишиқ ғиштдан қурилган кичикроқ мақбара мавжуд. Шунингдек, ушбу маскан кўзи оғриганлар учун шифо топгувчи жой сифатида эъзозланади. Маҳаллий халқнинг айтишича, кимки, чин дилдан ихлос қилса оғриган кўзи шифо топар экан.