Оқбош ота зиёратгоҳи Марҳамат тумани Оқбош маҳалласи ҳудудида жойлашган. Ушбу зиёратгоҳ қадимий Лўлитепа археология ёдгорлиги яқинида ва аҳоли томонидан бир неча аср давомида қабристонга айлантирилган тепалик ёнида жойлашган. Зиёратгоҳ узоқ йиллар мобайнида шу ерлик инсонларнинг табаррук маскани бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Зиёратгоҳда жами учта асосий булоқ бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзгача таъмли ва турли касалликларга даво бўлар экан. Улардан бирининг номи “Оқбош булоқ” деб номланар экан. Сабаби, шу ерлик қарияларнинг айтишича, бу булоқ суви сочига эрта оқ тушган инсонларга шифо бўларкан. Яъни, ёшликдан сочига оқ тушган бўлса, булоқ сувидан ювган инсонларнинг сочлари қорайиши мумкин экан.