АЛИТЕПА ЗИЁРАТГОҲИ
АЛИТЕПА ЗИЁРАТГОҲИ

Алитепа зиёратгоҳи Марҳамат тумани Қорабоғиш қишлоғи  Алитепа махалласи худудида жойлашган. Ушбу муқаддас жойни милоддан аввалги IV ва милоднинг V асрларда ҳукм сурган Довон давлатининг пойтахти Эрши (Мингтепа) шахри харобаларидан бири, дея эътироф этилади.

Алитепа ёдгорлиги ўзининг топографиясига кўра, Мингтепа тизимига кирувчи юзлаб тепаликларидан бири бўлиб, тарихчи олимларнинг таъкидлашича, Мингтепа  шаҳри таркибидаги катта аҳамиятга эга бўлган қадимги аркдир. Тарихий воқеалар таъсирида Мингтепа харобалари каби бу иншоат  ҳам қулаб тепаликка айланган. Унинг баландлиги 39 метрни ташкил этган. Археолог олимлар томонидан ҳозирча ўрганилмаган. Давлат рўйхатига олинган. У жойлашган Қорабоғиш қишлоғидаги маҳаллага Алитепа номи берилган. Қадимшунос олим академик Аҳмадали Асқаровнинг фикрича, Алитепа ҳукумдор турадиган Арки аъло бўлиб, атрофи ҳунармандлар яшайдиган Шаҳристондан иборат бўлган. Археолог олим Ю.А.Заднепровскийнинг  таҳминича, Манноп Эгамбердиевнинг “Сариқ аждар ҳамласи” номли романида тасвирлангандек,  ер ости яширин йўли қадимги Довон давлатининг пойтахти ҳисобланган Мингтепа  шаҳрининг ички қалъаси билан Алитепани боғлаган бўлиши керак. [1]

Тепалик пойида қадимий чашма булоқ бор. Маҳмудхон Махдум (Маҳмуд Ҳасаний тахаллуси билан ҳам ижод қилади) ўзининг “Амир Темур шамширсозлари” асарида ушбу булоқни қуйидагича тасвирлайди: “…чашманинг кенглиги кичикроқ бир ҳовузча миқдорида бўлиб, тагидан сувлар пуфак-пуфакча бўлиб отилиб чиқиб туради ва ариқ бўлиб оқиб, узоққа кетади. Ёзда суви муздаккина қишда эса музламайди”. Қарийб уч минг йиллик тарихга эга бўлган ушбу шифобахш  булоқни ҳеч ким шоирчалик таърифлай олмаса керак.

Марҳамат бағрида бордур бир макон,

Бу маконда бир булоқ оққай равон

Чин Алитепа ёнида бу булоқ,

Минг асрлар қаърига гўё чироқ.

Бу булоқдан кеча-кундуз сув равон,

Ҳар кишининг қалбига ороми жон.

Чун Исоқжон хожи айлаб эҳтиром,

Бу булоқ қошида бўлгай субху шом.

Туну кун атрофини обод қилур,

Анга келганлар дилини шод қилур.

Бу булоқдур эл учун Ҳақ неъмати,

Ҳақ анга қўймиш ажойиб хислати.

Дорию дармон эмиш бемор учун,

Ҳар хил иллатдин дили абгор учун.

Подшоҳларким, ювибон юзини,

Ҳаққа айтгандур ташаккур сўзини.

Теграсида кўп мусаффодур ҳаво,

Томчисида дард учун қушлуғ даво”.[2]

Маҳмудхон Махдумнинг шеърида тасвирланганидек, Алитепа ёдгорлиги пойидаги жонга ором берувчи шифобахш булоқни ва унинг атрофини Исоқжон хожи Хўжаев томонидан ободонлаштирилиб, сайёҳларга, зиёратчиларга дилларини хушнуд этувчи, дунёқарашларини кенгайтирувчи, руҳини бақувват қилувчи шароит яратиб қўйилган. Шуниндек, зиёратгоҳда мўъжазгина музей ташкил этилган бўлиб, у ердан Мингтепа тарихидан сўзловчи ноёб топилмалар жойлаштирилган. Музейда қадимий Мингтепада ишлаб чиқарилган шамшир, симоб идишлари, турли сопол буюмлари жой олган. Зиёратгоҳга ва музейга ташриф буюрган зиёратчилар ушбу буюк ўтмишимиздан сўзловчи тарихий буюмларни томоша қилиб, шифобахш булоқдан ичиб, ҳам маънан, ҳам жисмонан озуқа олиб кетадилар. Бу ерда азиз инсонлардан Ўроқ эшонга, отасига ва мустақил Ўзбекистонимиз учун хизмат даврида ҳалок бўлган Алитепалик учувчи Сотқуловга рамзий қабрлар ўрнатилган мақбара ва чойхона қурилган бўлиб, зиёратчилар учун беминнат хизмат қилиб келмоқда.

[1] А.Хусанов “Алитепа” “Оқ олтин” газетаси. 2014 й. №22

[2] Маҳмуд Ҳасаний. Ҳаётда ном қолдирган зотлар. “Тафаккур қаноти”, Тошкент. 2019й. 83 бет.