Асака тумани Андижон вилоятнинг жанубий шарқида жойлашган. Туман 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган.
Асака туманида 27 та маданий мерос объектлари, шулардан, археология ёдгорликлари – 13 та, архитектура ёдгорликлари – 5 та, монументал санъат ёдгорликлари - 3 та ва диққатга сазовор жойлари - 6 та объектлар рўйхатга олинган. Экспедиция ўз сафарини туман марказидаги боғдан бошлади.