ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ ИМКОНИЯТЛАРИ:
ОТАҚЎЗИ МАДРАСАСИ МИСОЛИДА
Масардинов Хушнудбек Бозорбой ўғли,
Андижон қишлоқ хўжалиги ва
агротехнологиялари институти
1-босқич магистранти.
Аннотация. Мақолада зиёрат туризмини ривожлантиришга ҳизмат қилувчи обида Отақўзи мадрасаси тарихи ва унинг ҳозирги ҳолати таҳлил этилган. Шунингдек, Янги Ўзбекистонда маҳаллий этнографик ҳусусиятларни жамлаган мажмуанинг аввалги ҳолатини тиклаш ва кенг жамоатчиликка илм, зиё тарқатиш каби вазифаларини қайта жонлантириш мақсадида таклиф ва тавсиялар берилди.
Калит сўзлар. Отақўзи мадрасаси, Қўқон хонлиги архитектураси, масжид, этник туризм, зиёрат туризми, ибодат.
КИРИШ
Туризм бугунги кунга келиб жаҳон мамлакатларининг иқтисодиётида катта даромад келтирадиган ва жадал суръатларда ривожланаётган инфратузилма тармоқларига айланиб бормоқда. Зеро, инсоният яратган моддий ва маданий бойликлар тарихдаги йирик кашфиётларга манба бўлиб ҳизмат қилгани бор гап. Шу боис, ҳатто, индустрлашган жамиятлар ҳам анъанавий жамиятлар маданияти ва тарихига қизиқиш билдирмоқдалар, натижада туризмнинг янги йўналишлари пайдо бўлмоқда.
Тарих ҳақиқатлари сўз очганда, ҳар миллат ва элатларнинг ўзига хос миллий ҳусусиятлари, дини, маросим ва одатлари этник бирлигини белгилайди ва узоқ йиллар шу фунцияни бажариб келади. Ўзбек миллий минталитети бевосита ҳамда билвосита ислом маданияти нури остида гуллади, яшнади. Мустақиллик туфайли меҳнаткаш халқимиз нафақат озодлик нашидаси хис этди, балки, ўзлиги англади, миллий қадриятларини намоён этди, анъана ва маросимларни ошкора амалда бажара бошлади, этник ҳусусиятларини қайта жонлантирди. Совет мафкураси қоралаган ислом дини амаллари ва маросимлари кенг жамоатчилик, виждон эркинлиги байроғи остида нишонлана бошланди. Ҳусусан, Республикамизда виждон эркинлиги, диний ташкилотларни қонунан ҳимоялаш, давлат ва диннинг ажратилганлиги, диний ташкилотларга нисбатан эркинлик ва диний маросимларни адо этиш учун мадраса ва масжидларни қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари давлат дастури даражасида бажарилди[1]. Мамлакатимиз жозибадор ва қадимий меъморий ёдгорликларини сақлаб қолиш борасидаги таъмир ишларини илмий ўрганиш ва замонавий диний мажмуалар бунёд этиш орқали этник туризм инфраструктурасини яратиш нафақат Ўзбекистон балки, Ўрта Осиё миқёсида, шунингдек, жаҳон илмий тадқиқотчилари ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Мавзу юзасидан илмий ва оммабоп нашрларни таҳлил этганда совет даври олимлари ҳамда мустақиллик йиллардаги тадқиқотлар қиёсий таҳлил этиш ўринли, деб ўйладик. Ҳусусан рус тадқиқотчиларидан В.В Бартолъд, М.С Андреев, С.П Толстов, О.А Сухарёва, П.П Иванов, Г.П Снесарев каби олимлар томонидан Мараказий Осиё мамлакатлари диний муассаслари, уларнинг вазифалари ҳамда уларда амалга ошириладиган амалларнинг ҳусусиятларини кенг таҳлил этдилар[3]. Я.Ғ.Ғуломовнинг Ўзбекистонда мавжуд моддий маданият ёдгорликларини асраш ва муҳофаза қилиш масалалари ўз ифодасини топганлигини тушуниш мумкин[2]. Аммо, уларнинг тадқиқотлари совет мафкураси остида ҳамда атеизм руҳида баён этилган манбалар билан тенглаштирилди. Мустақиллик туфайли диний мадрасалар ва масжидларнинг тарихини илмий таҳлил этиш ва бу борада мафкурадан холи этиш борасида ҳам тадқиқотлар олиб борилди. Ҳусусан этнограф Н.Абдулахатовнинг тадқиқотлари диққатга сазовордир[4]. Барча илмий изланишлар мамлакатимиздаги моддий маданият ёдгорликлари ҳисобланмиш мадраса ва масжидларни тадқиқ этишда умумий жаҳатлларга эътибор бердилар.
МЕТОДЛАР
Ушбу мавзуни ёритиб беришда қиёсий таҳлил, таққослаш, тарихий-қиёсий ва дала-экспедиция маршрутларига тегишли методлардан фойдаланилди.
НАТИЖАЛАР
Ўзбекистонда ислом дини кенг тарқалиши билан мадраса ва масжидларни қуриш ва диний амалларни бажариш анъанага айланди, шу боис бир неча асрларга таълуқли масжид ҳамда мадрасалар фаолият олиб бориб, уларнинг баъзилари ўз ҳолича сақланиб қолган ҳамда ҳозирда ҳам мусулмон аҳлига дин ва аҳлоқдан дарс бермоқдалар. Бунга яққол мисол қилиб Отақўзи мадарасасини келтириб ўтиш ўринли. Андижон вилояти, Пахтаобод тумани Маданият қишлоғида жойлашган “Ота Қўзи” мадрасасини ҳозирда масжид вазифасини бажариб келмоқда. Ушбу мадраса 2014 йилда юз ёшни қаршилади.
Шу ўринда мадраса сўзининг луғавий маъносига тўхталиб ўтсак, мадраса (араб, дараса—ўрганмоқ) — мусулмонларнинг ўрта ва олий ўқув юрти ҳисобланиб, у уламолар ва мактабдорлар, яқин ва ўрта шарқ мамлакатларида давлат органлари хизматчиларини ҳам тайёрлайди. VII—VIII асрларда ислом дини уламолари мусулмон илоҳиёти масалаларини шарҳлаб бериб турадиган марказ сифатида араб давлатларида пайдо бўлган. X—XIII асрларда ислом динига эътиқод қилинадиган мамлакатларда, жумладан, Ўрта Осиёда мамалакакатларида ҳам кенг тарқала бошлаган[5]. Мадрасалар умумий қурилиш типологияси (таснифи) лойиҳаси ва қурилмасига кўра, бир-биридан ажралиб туради. Ўрта Осиё меъморлигида масжид ва дарсхона қоидага кўра, пештоқнинг икки ён қанотида жойлашганлиги билан ажралиб туради.
Отақўзи мадрасаси тарихи ва вазифаси ҳусусида сўз кетганда, унинг асосчиси Отақўзи хожи ҳаёти ва мадрасани бунёд этишдаги мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда холислик билан ёндашишни мақсад қилдик.
Долимжон ҳожи ўғли Отақўзи ҳожи 1853 йили Маданият қишлоғининг Тақачиариқ бўйида, мадраса ёнидаги хонадонда таваллуд топиб, унга ёшликдан ота-онаси тарбиясида диний – дунёвий билимларни мукаммал ўзлаштириши учун барча шарт-шароитларни яратиб беради, комил инсон бўлиб улғаяди.
Отақўзи ҳожи мадрасаси 1907 – 1914 йилларда бунёд этилган бўлиб, мадрасани қуришдан кўзлаган асосий мақсад, аввало маҳаллий этник аҳолининнг диний ва дунёвий билимларни ўзлаштиришлари учун имкониятларни яратиб бериш ҳамда мажмуани ўлкамиздаги ислом обидаларидан бирига айлантириш.
Мадрасани бунёд этишда маҳаллий ҳунарманд усталар, наманганлик уста Қирғизбой, пойтуғлик уста Мамажонлар бошчилигида амалга оширилган. Лойиҳа қурилишида бинонинг зилзилага чидамлигига алоҳида эътибор қаратилган. Бинонинг ўртасидан оқиб турувчи сув манбаи -ариқ қазилган.
Лойиҳада девор ости 1,5 метр чуқурликда, эни 70 см. 1,5 метр қилиб ковланган. Ер билан тенг қилиб тош терилган, тошнинг оралари қум ва лойқа билан тўлдирилган. Лекин тошни устига солинган қамиш девор четидан кўринмайди. Бинони эгаллаб турган ер майдони 0, 36 гектарни ташкил этади. Бино анъанавий шарқнинг жазибадор нақшинлар услубида қурилган бўлиб, унинг умумий кўлами, тарихий тузилиши ҳам ўзига хоздир.
1-расм. Ота қўзи мадрасаси. Ҳозирги ҳолати. Ички ва ташқи кўриниши.
Пештоқ гумбазли, асосий кириш дарвозаси олди ғарб томонда жануб – шимол томонларида ҳам дарвозаси бўлиб, жами учта дарвозадан бино ичига кириш йўллари мавжуд. Айвон 2 қаватли қилиб қурилган. У ерда 4 та хона бўлиб, биринчи қаватда иккита катта хона, бири ибодат, иккинчиси талабалар сабоқ олишлари учун мўлжалланган. Мадрасада умуммий 21 та ҳужралар мавжуд бўлиб, уларда асосан мадараса талабалари истиқомат қилган[5].
Мадараса ҳозирда ўз фаолиятини масжид сифатида давом эттирмоқда, у 1995 йилда маҳаллий аҳоли томонидан қайтадан таъмир этилди[6].
Мадарасанинг катта хонасига 16 қиррали чўққиси қубба шаклдаги муқарнас устунлар қўйилган бўлиб, хона шифти маркази катта ховузак услубида ишлов берилиб, нақшлар билан безатилган. Мадрасанинг гул нақш солинган шифтлари алоҳида бадиий қийматга эга[7]. Ибодат қиладиган хонанинг шимолий томонида мадраса қурилган йили ва “Бешикдан лаҳадгача илм изла” сўзлари битилган.
Мадраса архитектурасида хоразмча тиниқ мукарнас карниз ва П симон қўнғира ишлатилган. Бу Қўқон хонлиги сўнгги девор архитектурасига мос ёдгорлик ҳисобланади[8].
Бинонинг жануб томонидаги эшикдан кираверишда, ўнг томонда, асосий энг катта минорада эса азон чақиралади. Баландлиги 16,25 метр минора ичи билан тепага чиқиш учун 40 та зинопоя мавжуд. Гумбазнинг энг юқори қисмида ой ва юлдуз тасвири металлдан жойлаштирилган. Ушбу тасвир зулматдан ёруғлик сари маъносини англатади[9].
Мажмуа Совет ҳукумати томонидан 1973 йилдан бошлаб Отақўзи ота номидаги халқ музейи номи остида фаолият юрита бошлайди[10].
1989 йил “Виждон эркинлиги” ва диний ташкилотлар” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунинг қабул қилиши, мадраса фаолиятини қайта жонлантирди. Маҳаллий аҳолига Отақўзи мадрасасида ислом амалларини бажариш, ибодат қилиш учун кенг халқ оммаси тасарруфига ўтказилди.
МУҲОКАМА
Шунингдек, ушбу мажмуани кенг жаматчиликка зиёрат маскани сифатида аввалги мақомини тиклаш учун қуйидаги таклиф ва тавсияларни берамиз.
Отақўзи мадрасаси ҳозирда таъмирга муҳтож ва мажмуа аввалги мақоми мадраса номи остида фаолият юритса, маҳаллий аҳолигининг диний ва дунёвий билимларини ошириш имкони оратади;
Мадрасани барча мусулмон дунёси ва халқаро алоқалар маскани сифатида фаолият олиб боришига кўмаклашиш ва маҳаллий сармоядорларни шу савобли ишга ўз ҳисссаларини қўшиш учун имкониятларни чекламаслик;
Хориждаги диний уламолар билан зиёрат туризм йўналишида яқиндан ҳамкорлик қилиш учун бу борада тажрибаси бўлган маҳаллий уламоларни жалб этиш, чиқиш ва кириш визаларини қисқа муддатда расмийлаштириш чораларини кўриш бўйича фикр-мулоҳазаларни алмашиш[11].
Жадаллашиб бораётган глобаллашув жараёни ғарб ва шарқ сивилизациялари уйғунлашуви халқларнинг миллий ўзлигини англаши ва лоқал анъанавий маданиятларини сақлаб қолишга бўлган интилишни тобора долзарб масалага айлантирмоқда[12]. Бу эса турли тарихий-этнографик минтақаларга хос бўлган этноҳудудий ҳусусиятларни ва маданий мерос обектларини этнографик материаллар асосида халқ маданиятининг феномени тарзида чуқур ўрганишни долзарб вазифа қилиб қўймоқда[13].
ХУЛОСА
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинчи, шарқ мамларкатлари тарихида Ўзбекистон қадимда Буюк Ипак йўлининг асосий халқаро транзит марказларидан бири бўлиб ҳизмат қилган. Шу мақсадда, Янги Ўзбекистонни жаҳон мамкатларига бой маданий меросини намоён этиш учун барча эшикларни очди. Бугун мамлакатимиз тарихи ва маданий мероси билан яқиндан танишиш, миллий урф одатларимизга бўлган қизиқиш ортиб бораётганлиги, ўлкада очиқ ва яхши қўшниликка асосланган ташқи сиёсат ҳукумрон экангилиги англатади ва шу туфайли сайёҳлар оқими ҳам йилдан йилга ортиб бормоқда. Шунингдек, бугун Ўзбекистон Республикасидаги муқаддас қадамжоларга, қадимги мадраса ва масжидларга зиёрат туризм йўналишидаги сайёҳларни жалб қилиш бўйича реклама тадбирларини ташкил этиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Янги Ўзбекистонни янгича нигоҳ, янги имкониятлар ва марралар сари одимлаб бориш мақсдимизга айланди.
Адабиётлар рўйҳати
1. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида. ЎРҚ Тошкент, 2021.5 июль, № -699, Халқ сўзи. 06 июль 2021
2. Я.Ғуломов. Ўзбекистонда моддий-маданий ёдгорликларни сақлаш, ўрганиш йўллари. – Тошкент, 1934. Б. 120
3. В.В Бартолъд. К.Истории арабский зовеивании в Средней Азии. Сочинения. М.1964; Андреев М.С. Чилтаны в средниазиатских вированиях// религиозний вирования народов СССРс.Том.1 Л.М, 1931; Сухарева О.А. к вопросу о кулъте мусульманский свяытих в Среднейц Азии// Ислам в Узбекистане. -Т.1960; С.П Толстов. Древний Хорезм. М.1948
4. Н.Абдулахатов. Фарғона водийси аҳолиси турмуш тарзида зиёратгоҳларнинг ўрни. Диссертация.Т.2008
5. https://qomus.info/encyclopedia/cat-m/madrasa-uz/
6. Тўрабоева, Я.Р. (2021). Экотуризм: Шифобахш булоқлар (Андижон вилояти мисолида). Academic research in educational sciences, 2(9),728-735. //https://cyberleninka.ru/article/n/ekoturizm-shifobahsh-bulo-lar-andizhon-viloyati-misolida