ЭЙЛАТОН АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИГИ ТАДҚИҚОТЛАРДА
ЭЙЛАТОН АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИГИ ТАДҚИҚОТЛАРДА

ЭЙЛАТОН АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИГИ ТАДҚИҚОТЛАРДА

Нозима Мингбоева,

АндҚХАИ Гуманитар фанлар

кафедраси ўқитувчиси, 

Оятилло Абдумуталибов,

 Санжарбек Исомиддинов,

АндҚХАИ талабалари

 

Аннотация. Мақолада Андижон вилоятининг қадимги тарихидан дарак берувчи Эйлатон археологик ёдгорлиги ва унинг минг йиллик тарихидан дарак берувчи илк шаҳар маданиятининг пайдо бўлиши, тадқиқодлари ва илмий изланишлар хусусида баён этилади.

Калит сўзлар. Далварзинтепа, Эйлатон археологик ёдгорликлари, Помир-Олой экспедицияси, Чуст маданияти, мудофаа деворлари.

 

Фарғона водийсида, жумладан, унинг шарқий ҳудудидаги Қорадарё ҳавзасида тахминан милоддан аввалги 2 мингинчи йилликнинг охири ва бир мингинчи йилликнинг бошларига бориб тақалади. Кўчманчиликдан ўтроқ ҳолда деҳқончилик қилишга ўтилиши деярли 145 километрга чўзилиб кетган Қорадарёнинг юқори ва ўрта оқимларида одамлар истиқомат қилувчи илк яшаш манзилларининг пайдо бўлишига хизмат қилди. Ўшанда ушбу ҳудудда жойлашган Далварзинтепа, Эйлатон археологик ёдгорликлари ўрнида энг йирик шаҳарлар мавжуд эди. Географик жиҳатдан олиб қаралганда Андижоннинг айнан шу ҳудудда, Қорадарёнинг ўрта оқимида жойлашганлиги бу ерда ҳам илк шаҳар маданиятининг пайдо бўлишига олиб келди.[1]

Қадимги Фарғонанинг кейинги урбанизация босқичи водийнинг Эйлатон маданияти ёдгорликларида намоён бўлади (эрамиздан аввалги 7-6-3 асрлар). Андижоннинг шимоли-ғарбидан 20 километрдан узоқроқда жойлашган мазкур маданиятнинг яқингача ягона бўлиб келган Эйлатон (маҳаллий номланиши Шаҳри Хайбар) ёдгорлиги меъморий қолдикдари археологик нуқтаи назардан рус тадқиқотчилари Б.А Латинин, Ю.А Заднепровский, Г. Горбунова, С. Қудратовлар томонидан тадқиқ этилган. Ҳозирда ушбу ёдгорликнинг катта кисми бузилиб кетган. Фақат ички шаҳар мудофаа деворларининг озгина қисми ва ички шаҳардаги бир нечта тепаликлар сақланиб қолган.

Ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида эса Б.А.Латинин бошчилигидаги Ленинграддаги Моддий маданият академияси экспедицияси аъзолари томонидан олиб борилган изланишларда икки қатор мудофаа деворлари борлиги аниқланган эди. Ички шаҳар 500x400 метр ўлчамдаги параллелограм шаклига эга. Тадкиқот олиб борилган вақтда ички деворлардан 500 м нарида ташқи деворлар аниқланган. Ўшанда тузилган ёдгорлик режаси ва таърифга кўра ёдгорликнинг шимолий томонида ташқи деворлар 2200 метргача узунликда кузатилган, шарқий қисм девори узунлиги 900 метрни ташкил этган ва у ҳозиргача сақланиб қолган Култепага қадар давом этган эди. Ёдгорликнинг майдони ташқи девор ўраган қисми 200 гектар, ички девор ҳимоялаган қисми 20 гектарни ташкил этади. Кейинги тадқиқотлар натижасида тупроқ марзалари остида баландлиги 4 метргача сақланиб қолган девор қолдиқлари топилган. Ушбу деворлар бўйлаб бир-биридан 50-60 метр масофада кузатув миноралар жойлашган. 1952 йилда Ю.А. Заднепровский бошчилигидаги Помир-Олой экспедициясининг гуруҳи Эйлатоннинг ички шаҳар қисмида археологик қазишмалар олиб борган. Ҳозирда шаҳар ичининг жанубий қисми ботқоққа айланган, чеккаларини эса пахта майдонлари эгаллайди. Айнан шу ердан қалин маданий қатламлар аниқланган. Мазкур жой ёдгорликнинг яшаш учун ўзлаштирилган энг қадимий қисми бўлганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки, энг қадимги топилмалар асосан ички шаҳар қисмидан қазиб олинган. Гарчи Эйлатонда арк аниқланмаган бўлса-да, фикримизча мазкур масалага узил-кесил нуқта қўйишга эрта, негаки, Эйлатоннинг ўтган асрда туширилган харитасида арк вазифасини бажариши мумкин бўлган энг баланд нуқта қайд этилган. Афсуски, бу тепалик XX асрнинг 30-40-йилларида вайрон қилинган. Олиб борилган дастлабки қазишмаларда тураржой сифатидаги иморатлар қолдиғи қайд этилмаган. Фақат 1952 йилда ўтказилган қайта изланишларда унча катта бўлмаган хоналардан иборат уйларнинг харобалари аниқланган. Мазкур иморатларнинг деворлари 80-90 см қалинликдаги пахсадан кўтарилган бўлиб, 50 сантиметргача баландликда сақланиб қолган. Қазишмалар мобайнида Эйлатондан қўлда ёпма усулда ясалган ва кулолчилик чархида ясалган кулолчилик маҳсулотлари топилган. Эйлатонликларнинг кулолчилик маҳсулотлари ўзига ҳослиги билан ажралиб туради. Оқ ёки оқиш сариқ ранг берилган асосга қизил ёки жигарранг-қизғиш бўёқ билан турли геометрик нақшлар солинган. Бундай услуб аввалги даврларда (эрамиздан аввалги 12-7 асрлар) деҳқончилик билан шуғулланиб келган аҳолининг кулолчилик борасидаги анъаналарини давом эттиради. Шу билан бирга Эйлатон даврида сезиларли янгилик киритилади – идишларнинг маълум қисми кулол чархида тайёрлана бошланади. Бундай ўзгариш Эйлатон даврига тааллуқли бўлган бошқа ёдгорликларда ҳам кузатилади. Айнан шу каби идишлар Жанубий Фарғона мозор-қўрғонларидан, хусусан Сўфон, Оқтепа, Ниёзботир, Валик ва бошқа ёдгорликлардан топилган.

Эйлатон ёдгорлиги материалларини Чуст маданияти материаллари билан солиштириш орқали Ю.А.Заднепровский археология фанида алоҳида Эйлатон маданиятини асослаб берди ва уни эрамиздан аввалги 7-4 асрлар билан саналайди[2] .

Кейинчалик 1960-1963 йилларда Эйлатондаги қазишмаларни давом эттирган Т.Г. Оболдуева мудофаа девори, минора ҳамда ички шаҳарнинг дарвозабонлар хонаси билан бирга дарвозахонани ва тўғри бурчак шаклидаги кичкина (2x3,7 метр) хонани ковлаб тадқиқ қилади. Режада тўғри тўртбурчак шаклидаги минора (10x10,5 метр) йирик хом ғиштдан тикланган бўлиб, пахса-лой асосига қурилган. Қалинлиги 4 метрдан иборат мудофаа девори ҳам шу услубда қурилган. Девор ва миноранинг сақланиб қолган қисми баландлиги 3,5 метрга тенг. Бутун периметр бўйлаб кад ростлаган миноранинг дарвоза томонидаги қаърига (меҳроб сингари) дарвозабонлар учун мўлжалланган мўъжазгина хона қурилган (3x2 метр)[3] .

Юқорида қайд этилганидек, Эйлатон икки қатор мудофаа деворлари билан ўралган (ички ва ташқи). Деворлар ягона лойиҳа асосида хом ғишт ва гуваладан кўтарилган. Деворларнинг қалинлиги 4 метрга тенг бўлиб, сақланиб қолган қисмининг баландлиги 2,5 метр келади. Деворлар ер сатҳи устига қурилганидан келиб чиқиб, улар мазкур манзилгоҳнинг дастлабки ўзлаштириш давридаёқ барпо этилганини тахмин қилса бўлади. Миноралар деярли квадрат кўринишга эга бўлиб (10,5x10 метр), девор чизиғидан бўртиб чиққан. Бу эса шаҳар деворига яқинлашиб келаётган душман ҳамласини яхши кўринишга ва уни барча йўналишлар бўйича бартараф этиш имконини берарди. Шаҳар дарвозаси қўриқчилари учун мўлжалланган хона бевосита пойдевор устига лой ва гуваладан қурилган эди. Айни вақтда сомонга аралаштириб ясалган хом ғиштдан ҳам фойдаланилган. Қазишмалар даврида қоровулхона деворларининг баландлиги 3,5 метрга тенг бўлганлиги инобатга олинса, уларнинг асл баландлиги камида 4,5-5 метрга етганлигини тасаввур қилиш мумкин. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, деворлар бир неча қурилиш усулларидан фойдаланиб тикланган. Айрим жойларда мудофаа деворларига қўшдеворлар бунёд этилган бўлиб, бу билан бутун истеҳком тизимидан фойдаланиш муддати узайтирилиб мустаҳкамлиги ҳам орттирилган. Иншоот қурилишининг турли босчқичларига тааллуқли фарқлар ва сувоқ қатларидаги бир-биридан ажралиб турувчи услуб таъмирлаш ишлари олиб борилганидан далолат беради. Мазкур деворларни барпо этишда қанча аҳоли қатнашганлиги мавҳумлигича қолса-да, Эйлатоннинг мудофаа қўрғонлари пишиқ-пухта бунёд қилингани ва бу истеҳком ўз даври меъморчилигининг илғор намунаси эканлигини ишонч билан таъкидлаш мумкин. Қолаверса, Эйлатон ён-атрофда истиқомат қилган барча аҳоли учун душмандан жон сақлайдиган ишончли макон бўлган. Ички ва ташқи девор ўртасидаги камида 180 гектарли майдон шу мақсадларда қолдирилган эди. Бу ҳудуд мустаҳкам деворлар билан муҳофазаланган эди. Шуларни назарда тутиб, Эйлатон деворларини барпо этишда бутун аҳоли иштирок этган ва қурилиш ишлари йил давомида (балким бундан ҳам кўпроқ) тўхтовсиз олиб борилган, дейиш мумкин. Мудофаа деворлари эрамиздан аввалги III асрга қадар, шаҳардаги ҳаёт номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолган давргача сақланиб қолган. Тахминан 2200 йил аввал Эйлатон бизга номаълум сабабларга кўра ташландиқ, ўлик шаҳарга айланган. Шу даврларда Эйлатондан узоқ бўлмаган ерда Тўрткўл (шу ном остида ҳозирда мавжуд бўлган қишлокда) шаҳар-қалъаси бунёд этилган. Унинг майдони 9 гектар бўлиб, режага асосан думалоқ шаклга эга. Ёдгорликнинг шимоли-ғарбий бурчагида қадимий арк сақланиб қолган. Мўъжазгина қалъа-шаҳарни бақувват мудофаа деворлари ва кузатув миноралари ҳимоя қилиб турган. Энг қизиқ жиҳати шуки, мазкур миноралар Эйлатон ёдгорликларидан фарқли равишда бир вақтнинг ўзида ҳам кузатув, ҳам тураржой маскани вазифасини ўтаган. Афтидан миноралар иқки қаватли қилиб қурилган. Юқори қавати ён-атрофни кузатиш имконини берган бўлса, пастки қаватда уйларда бўлгани каби озиқ-овқат маҳсулотлари сақланган. Бу каби услубда барпо этилган иншоотларни тарихда учратиш мумкин. Тўрткўлтепанинг мудофаа қўрғони бўйлаб олд томондан қўшимча равишда ҳандақлар қазилганки, бу душманнинг деворга яқинлашишини янада кийинлаштирган. Қалъа-шаҳар ён-атрофдаги аҳолига хавф-хатар туғилган пайтларда жон сақлаши учун ишончли истеҳкомга айланиб, Эйлатон ўрнини эгаллаган. Афтидан, мазкур босқич қадимги Фарғонанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамият касб этган. Айнан Эйлатон босқичининг шундай илғор услублари туфайли антик даврдан бошлаб шаҳарсозлик маданияти янги юқорироқ даражага кўтарилган, шаҳарлар сони ортган[4].

Эйлатон шаҳар харобаси тарихини босқичи юзасидан тадқиқотчиларда айрим тортишувлар мавжуд бўлса-да, унинг улкан майдони ва қудратли мудофаа истеҳкомлари милоддан аввалги I минг йиллик ўрталарида Фарғона водийсида йирик ва энг қадимий шаҳарларидан бири мавжуд бўлганлигидан далолат беради. Хулоса қиладиган бўлсак, сўнгги йилларда олиб борилган кенг кўламли археологик қазишмалар натижасида деҳқончилик билан машғул бўлган қадимги аҳолининг бой моддий маданиятидан дарак берадиган ноёб топилмалар олинди. Кашф этилган ва тадқиқ қилинган археологик комплекслар Фарғона қадимги деҳқончилик маданиятининг сўнгги бронза ва илк темир даврларидаги ижтимоий-сиёсий ҳаётида қуйидаги тарихий ўзгаришлар содир бўлганлигидан далолат беради. Қадимги Фарғонанинг кейинги урбанизация босқичи водийнинг Эйлатон маданияти ёдгорликларида намоён бўлади. Андижоннинг шимоли-ғарбидан 20 километрдан узоқроқда жойлашган мазкур маданиятнинг яқингача ягона бўлиб келган Эйлатон (маҳаллий номланиши Шаҳри Хайбар) ёдгорлиги меъморий қолдикдари археологик нуқтаи назардан тадқиқ этилган. Ҳозирда ушбу ёдгорликнинг катта қисми бузилиб кетган. Фақат ички шаҳар мудофаа деворларининг озгина қисми ва ички шаҳардаги бир нечта тепаликлар сақланиб қолган. Ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида эса Б.А.Латинин бошчилигидаги Ленинграддаги Моддий маданият академиясии экспедицияси аъзолари томонидан олиб борилган изланишларда икки қатор мудофаа деворлари борлиги аниқланган эди. Ички шаҳар 500x400 метр ўлчамдаги параллелограм шаклига эга. Тадқиқот олиб борилган вақтда ички деворлардан 500 м нарида ташқи деворлар аниқланган. Ўшанда тузилган ёдгорлик режаси ва таърифга кўра ёдгорликнинг шимолий томонида ташқи деворлар 2200 метргача узунликда кузатилган, шарқий қисм девори узунлиги 900 метрни ташкил этган ва у ҳозиргача сакланиб қолган Култепага қадар давом этган эди. Ёдгорликнинг майдони ташқи девор ўраган қисми 200 гектар, ички девор ҳимоялаган қисми 20 гектарни ташкил этади. Кейинги тадқиқотлар натижасида тупроқ марзалари остида баландлиги 4 метргача сақланиб қолган девор қолдиқлари топилган. Ушбу деворлар бўйлаб бир-биридан 50-60 метр масофада кузатув миноралар жойлашган. 1952 йилда Ю.А. Заднепровский бошчилигидаги Помир-Олой экспедициясининг гуруҳи Эйлатоннинг ички шаҳар қисмида археологик қазишмалар олиб борган. Ҳозирда шаҳар ичининг жанубий қисми ботқоққа айланган, чеккаларини эса пахта майдонлари эгаллайди. Айнан шу ердан қалин маданий қатламлар аниқланган. Мазкур жой ёдгорликнинг яшаш учун ўзлаштирилган энг қадимий қисми бўлганлиги эҳтимолдан холи эмас. Чунки энг қадимги топилмалар асосан ички шаҳар қисмидан қазиб олинган. Гарчи Эйлатонда арк аниқланмаган бўлса-да, фикримизча мазкур масалага узил-кесил нуқта қўйишга эрта, негаки, Эйлатоннинг ўтган асрда туширилган харитасида арк вазифасини бажариши мумкин бўлган энг баланд нуқта қайд этилган. Афсуски, бу тепалик XX асрнинг 30-40 йилларида вайрон қилинган. Олиб борилган дастлабки қазишмаларда тураржой сифатидаги иморатлар қолдиғи қайд этилмаган. Фақат 1952 йилда ўтказилган қайта изланишларда унча катта бўлмаган хоналардан иборат уйларнинг харобалари аниқланган. Мазкур иморатларнинг деворлари 80-90 см қалинликдаги пахсадан кўтарилган бўлиб, 50 сантиметргача баландликда сақланиб қолган. Қазишмалар мобайнида Эйлатондан қўлда ёпма усулда ясалган ва кулолчилик чархида ясалган кулолчилик маҳсулотлари топилган. Эйлатонликларнинг кулолчилик маҳсулотлари ўзига хослиги билан ажралиб туради. Оқ ёки оқиш сариқ ранг берилган асосга қизил ёки жигарранг-қизғиш бўёқ билан турли геометрик нақшлар солинган. Бундай услуб аввалги даврларда (эрамиздан аввалги XII–VII асрлар) деҳқончилик билан шуғулланиб келган аҳолининг кулолчилик борасидаги анъаналарини давом эттиради. Шу билан бирга Эйлатон даврида сезиларли янгилик киритилади – идишларнинг маълум қисми кулол чархида тайёрлана бошланади. Бундай ўзгариш Эйлатон даврига тааллуқли бўлган бошқа ёдгорликларда ҳам кузатилади. Айнан шу каби идишлар Жанубий Фарғона мозор-қўрғонларидан, хусусан Сўфон, Оқтепа, Ниёзботир, Валик ва бошқа ёдгорликлардан топилган. Эйлатон ёдгорлиги материалларини Чуст маданияти материаллари билан солиштириш орқали Ю.А.Заднепровский археология фанида алоҳида Эйлатон маданиятини асослаб берди ва уни эрамиздан аввалги VII–IV асрлар билан саналайди.

Кейинчалик 1960-1963 йилларда Эйлатондаги қазишмаларни давом эттирган Т.Г. Оболдуева мудофаа девори, минора ҳамда ички шаҳарнинг дарвозабонлар хонаси билан бирга дарвозахонани ва тўғри бурчак шакли-даги кичкина (2x3,7 метр) хонани ковлаб тадқиқ қилади. Режада тўғри тўртбурчак шаклидаги минора (10x10,5 метр) йирик хом ғиштдан тикланган бўлиб, пахса-лой асосига қурилган. Қалинлиги 4 метрдан иборат мудофаа девори ҳам шу услубда қурилган. Девор ва миноранинг сақланиб қолган қисми баландлиги 3,5 метрга тенг. Бутун периметр бўйлаб қад ростлаган миноранинг дарвоза томонидаги қаърига (меҳроб сингари) дарвозабонлар учун мўлжалланган мўъжазгина хона қурилган (3x2 метр).

Юқорида қайд этилганидек, Эйлатон икки қатор мудофаа деворлари билан ўралган (ички ва ташқи). Деворлар ягона лойиҳа асосида хом ғишт ва гуваладан кўтарилган. Деворларнинг қалинлиги 4 метрга тенг бўлиб, сақланиб қолган қисмининг баландлиги 2,5 метр келади. Деворлар ер сатҳи

Андижон тарихи устига қурилганидан келиб чиқиб, улар мазкур манзилгоҳнинг дастлабки ўзлаштириш давридаёқ барпо этилганини тахмин қилса бўлади. Миноралар деярли квадрат кўринишга эга бўлиб (10,5x10 метр), девор чизиғидан бўртиб чиққан. Бу эса шаҳар деворига яқинлашиб келаётган душман ҳамласини яхши кўришга ва уни барча йўналишлар бўйича бартараф этиш имконини берарди. Шаҳар дарвозаси қўриқчилари учун мўлжалланган хона бевосита пойдевор устига лой ва гуваладан қурилган эди. Айни вақтда сомонга аралаштириб ясалган хом ғиштдан ҳам фойдаланилган. Қазишмалар даврида қоровулхона деворларининг баландлиги 3,5 метрга тенг бўлганлиги инобатга олинса, уларнинг асл баландлиги камида 4,5-5 метрга етганлигини тасаввур қилиш мумкин.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, деворлар бир неча қурилиш усулларидан фойдаланиб тикланган. Айрим жойларда мудофаа деворларига қўшдеворлар бунёд этилган бўлиб, бу билан бутун истеҳком тизимидан фойдаланиш муддати узайтирилиб мустаҳкамлиги ҳам орттирилган. Иншоот қурилишининг турли босчқичларига тааллуқли фарқлар ва сувоқ қатларидаги бир-биридан ажралиб турувчи услуб таъмирлаш ишлари олиб борилганидан далолат беради. Мазкур деворларни барпо этишда қанча аҳоли қатнашганлиги мавҳумлигича қолса-да, Эйлатоннинг мудофаа қўрғонлари пишиқ-пухта бунёд қилингани ва бу истеҳком ўз даври меъморчилигининг илғор намунаси эканлигини ишонч билан таъкидлаш мумкин. Қолаверса, Эйлатон ён-атрофда истиқомат қилган барча аҳоли учун душмандан жон сақлайдиган ишончли макон бўлган. Ички ва ташқи девор ўртасидаги камида 180 гектарли майдон шу мақсадларда қолдирилган эди. Бу ҳудуд мустаҳкам деворлар билан муҳофазаланган эди. Шуларни назарда тутиб, Эйлатон деворларини барпо этишда бутун аҳоли иштирок этган ва қурилиш ишлари йил давомида (балким бундан ҳам кўпроқ) тўхтовсиз олиб борилган, дейиш мумкин. Мудофаа деворлари эрамиздан аввалги III асрга кадар, шаҳардаги ҳаёт номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолган давргача сақланиб қолган. Тахминан 2200 йил аввал Эйлатон бизга номаълум сабабларга кўра ташландиқ, ўлик шаҳарга айланган. Шу даврларда Эйлатондан узоқ бўлмаган ерда Тўрткўл (шу ном остида ҳозирда мавжуд бўлган қишлокда) шаҳар-қалъаси бунёд этилган. Унинг майдони 9 гектар бўлиб, режага асосан думалоқ шаклга эга. Ёдгорликнинг шимоли-ғарбий бурчагида қадимий арк сақланиб қолган. Мўъжазгина қалъа-шаҳарни бақувват мудофаа деворлари ва кузатув миноралари ҳимоя қилиб турган. Энг қизиқ жиҳати шуки, мазкур миноралар Эйлатон ёдгорликларидан фарқли равишда бир вақтнинг ўзида ҳам кузатув, ҳам тураржой маскани вазифасини ўтаган. Афтидан миноралар иқки қаватли қилиб қурилган. Юқори қавати ён-атрофни кузатиш имконини берган бўлса, пастки қаватда уйларда бўлгани каби озиқ-овқат маҳсулотлари сақланган. Бу каби услубда барпо этилган иншоотларни тарихда учратиш мумкин. Тўрткўлтепанинг мудофаа қўрғони бўйлаб олд томондан қўшимча равишда ҳандақлар қазилганки, бу душманнинг деворга яқинлашишини янада кийинлаштирган. Қалъа-шаҳар ён-атрофдаги аҳолига хавф-хатар тугилган пайтларда жон сақлаши учун ишончли истеҳкомга айланиб, Эйлатон ўрнини эгаллаган. Афтидан, мазкур босқич қадимги Фарғонанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамият касб этган. Айнан Эйлатон босқичининг шундай илғор услублари туфайли антик даврдан бошлаб шаҳарсозлик маданияти янги юқорироқ даражага кўтарилган, шаҳарлар сони ортган.

Эйлатон шаҳар харобаси тарихини босқичи юзасидан тадқиқотчиларда айрим тортишувлар мавжуд бўлса-да, унинг улкан майдони ва қудратли мудофаа истеҳкомлари милоддан аввалги I минг йиллик ўрталарида Фарғона водийсида йирик ва энг қадимий шаҳарларидан бири мавжуд бўлганлигидан далолат беради.

Хулоса қиладиган бўлсак, сўнгги йилларда олиб борилган кенг кўламли археологик қазишмалар натижасида деҳқончилик билан машғул бўлган қадимги аҳолининг бой моддий маданиятидан дарак берадиган ноёб топилмалар олинди. Кашф этилган ва тадқиқ қилинган археологик комплекслар Фарғона қадимги деҳқончилик маданиятининг сўнгги бронза ва илк темир даврларидаги ижтимоий-сиёсий ҳаётида қуйидаги тарихий ўзгаришлар содир бўлганлигидан далолат беради. археологларимиз томонидан турли даврларда олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида Фарғона водийсининг шарқий ҳудудида, Қорадарёнинг юқори ва ўрта оқимларида эрамиздан аввалги 9-асрдан бошлаб 2-асрга қадарли бўлган даврда бир қатор ривожланган шаҳарлар мавжуд бўлганлиги аниқланди. Шулардан бири Андижон шаҳридир. Биргина Сарвонтепада олиб борилган қазишма ишлари даврида аниқланган археологик комплекс ушбу шаҳарга эрамиздан аввалги 6 асрда асос солинганлигини исботлади.



[1] Рустамбек Шамсутдинов, Абдураҳмон Исҳоқов. Андижон тарихидан лавҳалар «Sharq» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти. Тошкент – 2013

[2] За­днеп­ров­ский Ю. А. Древ­не­зем­ле­дель­че­ская куль­ту­ра Фер­га­ны. М.; Л., 1962;

[3] Обол­дуе­ва Т. Г. О да­ти­ров­ке стен  Эй­ла­та­на // Со­вет­ская ар­хео­ло­гия. 1981. № 4; стр. 192

[4] Матбабаев Б.Х., 2001. Древнеферганское государство Давань // Очерки по истории  государственности Узбекистана. Ташкент: Шарк. С. 25-38.