АНДИЖОН ТАРИХИДАН ЛАВҲАЛАР: ЧОРДОНА АРХЕОЛОГИЯ ЁДГОРЛИГИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ
АНДИЖОН ТАРИХИДАН ЛАВҲАЛАР: ЧОРДОНА АРХЕОЛОГИЯ ЁДГОРЛИГИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ

АНДИЖОН ТАРИХИДАН ЛАВҲАЛАР: ЧОРДОНА АРХЕОЛОГИЯ ЁДГОРЛИГИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ

Фароғатхон Олимова,

Мафтунабону Абдукаримова,

АндҚХАИ Туризм талабалари.

Аннотация: Мақолада Андижон вилоятининг энг қадимги шаҳар давлатлари тарихидан хабар берувчи Чордона археологик ёдгорлигининг ўрганилиши ва натижаларнинг эълон қилиниши юзасидан тарихий археологик эспедицияларнинг хулосалари хусусида умумий фактлар баён этилади.

Калит сўзлар: Чордона ёдгорлиги, Шўрабошот, Симтепа, Ғайраттепа, Арк, Шаҳристон, Култепа, Сарвонтепа.

 

Миллий мустақил давлатнинг барпо қилиниши билан Ўзбекистоннинг ҳақиқий, чин янги тарихини тиклаш учун зарурият ва имконият яратилди ва бу масала республикада давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бухоро, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши, Самарқанд, Марғилон каби қадимий шаҳарларнинг тантанали юбилейлари кенг жамоатчилик ва жаҳон мамлакатлари нигоҳида шараф билан эълон этилиб, нишонланиб борилмоқда. Ҳусусан, Андижон ва яна кўплаб шаҳарларнинг ёшини аниқлаш бўйича археологик, этнографик ишлар олиб борилмоқда. Водийнинг қадимги, республиканинг энг шарқий қисмида жойлашган шаҳарларидан бири Андижондир. У ўзининг жўғрофий жойлашиши ва иқтисодий салоҳиятига кўра ўзига хос ва қадимий тарихига эгадир. Унинг қадимги даври тарихини ўрганишда Я.Ғуломов, М.Е.Массон, А.К. Писарчик, Б.Абдулғозиева, Г.Дадабоев, С.Жалилов, Б.Х.Матбобоев каби тадқиқотчиларнинг асарларини кўрсатиш мумкин. Айниқса, 2000–2008 йиллар мобайнида Б.Х.Матбобоевнинг археологик қазишмаларидаги топилмаларини алоҳида қайд этиш лозим. Масалан, айни шу олимнинг тадқиқотлари асосида шаҳарнинг қадимги ва ўрта асрлар давридаги ривожи тарихи, шаҳарнинг тузилиши тўғрисида қимматли материаллар тўпланди. Андижоннинг қимматли топографияси бўйича дастлабки тадқиқотлар этнограф А.К.Писарчик томонидан 1938, 1944 ва 1947 йилларда олиб борилган. Бунинг натижасида шаҳарнинг тарихий планини яратиш, дарвозалари ва масжидларини аниқлаш мумкин бўлди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Фанлар Академияси Археология институти олими Боқижон Матбобоев томонидан олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида бундан 3200–2800 йил илгари, яъни бронза даврида бу ерда Марказий Осиёдаги дастлабки энг йирик шаҳарлардан бири мавжуд бўлганлиги исботланди. 1893 йилда яратилган топонимик харитада ўша пайтда Андижон шаҳрида мавжуд бўлган қадимги 20 та мавзе қайд этилган. Арк, Шаҳристон, Култепа, Чордона, Сарвонтепа ва бошқалар. Мингтепа, Далварзинтепа, Эйлатон археологик ёдгорликлари ҳамда Андижон шаҳридаги Сарвонтепа, Чордона, Арк ичи, Шаҳристон каби тарихий мавзеларида аниқланган археологик топилмалар Хитой йилномаларида қайд этилган ёзма манбалар бундан 2,5 минг йил олдин ҳозирги Андижон шаҳри ҳудудида шаҳарсозлик маданияти вужудга келганлигини ва ривожланганлигини тасдиқлайди[1,21-22].

 Чордона археологик ёдгорлигида археологик тадқиқотлар 2000 йилги Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Археология институти отряди томонидан З.М.Бобур номидаги халқаро жамоат фонди ва “Мадор” хусусий корхонаси кўмагида олиб борилди. Андижон шаҳри ҳудудида амалга оширилган мазкур археологик изланишларнинг асосий мақсади шаҳарга асос солинган санани аниқлашдан иборат эди. Андижонда археологик ва меъморий ёдгорликлар деярли йўқ бўлиб кетган.

Чордонада қатламлаб, қурилиш горизонтлари бўйича ковлаш услубидан фойдаланиб, топилмалар ҳам шу тариқа ҳисобга олинди. 2000 йилда қазишмалар Чордонанинг фақат энг тўлиқ сақланиб қолган қисмида олиб борилди. Қазишмалар ҳозирги шаҳарнинг шимолий-ғарбий қисмида, ўрта аср Аркининг шимолий-ғарбида, Далварзин ариғи қирғоғида Тўхтасин Келдиев номидаги маҳаллада амалга оширилди.

Чордона мавзеси пастки қатламларининг стратиграфияси ва санасини аниқлаш учун экватор билан ковлаш оқибатида ҳосил бўлган қиялик қирғоғидан шимолий шарққа томон 3 метр масофада майдони 3/5 метрли 1-шурф солинди. Ўрта сарларнинг турли даврлари ва ҳозирги замонга мансуб пишиқ ғишт ҳамда кулолчилик буюмларининг бўлаклари аралашган ҳолда топилди. Қазишма диоганали бўйлаб репердан 850 см чуқурликда, шарқий бурчакда эни 130 см бўлган ғишт девори қолдиқларининг юқори чети аниқланди. Юқори намлик ва босим сабабли девор ичидаги ғиштлар ўз шаклини анча йўқотган. Юқори намлик ва босим сабабли девор ичидаги ғиштлар ўз шаклини ўзгартирган[2].

Айни вақтда ёдгорликнинг юқори майдончасида қазишмалар олиб борилди. Аввалги изланишларни бу ерда Б.Абдулғозиева олиб борган бўлиб, юқори майдончада олиб борилган тадқиқотлар натижасида ҳамда 1-шурфдан олинган археологик материаллар милоддан аввалги биринчи асрлар –милодий асрлар бошидан тортиб, VII -VIII асрларга қадар бўлган даврни қамраб олади. Хандақ бадрабларга тўлиқ қолган ашёлар, қазиб олинган материаллар орасида ўрта асрларга оид комплекларнинг бўлаклари, темир ханжар парчаси учрайди, булар XII-XIII асрларга тўғри келади. Топилмаларнинг аксарият сопол идишлар ва бошқа кулолчилик маҳсулотларидан иборат. Улар хронолик тарзда қуйидаги гуруҳларга бўлинади[3].

1-давр. Милодий аср бўсағасига қадар бўлган даврга оид кулолчилик маҳсулотлари унчалик кўп эмас ва асосан ғишт ёки лой қоришмаси таркибидан. Сопол идишлар юпқа, жарангдор, яхши тоблаб пиширилган, 2 томонига қуюқ қизил баъзан ялтироқ ангоб берилган. Асосан коса, товоқ, хурмо, кўза каби идиш хиллари учрайди.

Ушбу кулолчилик маҳсулотлари комплекси Шўрабошот, Симтепа, Ғайраттепа ёдгорликларидан топилган идишларга яқин туради ва Н.Г Горбунова томонидан таснифланган Ф-2 комплексига мос келади ва санаси мил.авв I асрларга тақалади.

2 давр. Милодий I асрлар кулолчилиги кўплаб ашёвий манбалар билан ифода этилган. Идиш товоқлар усти қизил, қорамтир, жигарранг ангоб билан қопланган. Аксарият холларда ангоб ташқи тарафига суртилган бўлсада, икки тарафлама ангобланган идишлар ҳам учрайди. Зувала қилишга мўлжалланган лой яхшилаб қорилаган, аммо, хумдонда бир маромда пишитилган. Маскур комплексда идиш сиртига тарнаб безак берилган кулолчилик маҳсулотлари илк бор аниқланди[4].

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, тарих хақиқатлари ўз аксини турли усуллар билан намоён этади. У гоҳ маънавий ва гоҳ моддий маданиятда маълум из қолдиради ва асрлар оша келажак авлодга етиб келади. Бизнинг вазифамиз эса тарихни холислик, аниқлик, хаққонийлик ва мафкурадан холи равишда ёш авлодга етказишдан иборатдир.

Фойдаланган адабиётлар рўйхати.

1.               Р.Т.Шамсутдинов, Андижон тарихидан лавҳалар. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бобур номидаги Андижон давлат университети. – Т.: «Sharq», 2013– 592 б.

2.               Б.Х.Матбабаев, Г.П.Иванов, Б.Абдуллаев. Отчет об археологических работах на Чордонатепа в г. Андижане в 2000 г. – Архив ИА АН РУз. Самарканд: 2000. Ф8. Д.176.

3.               Б. Абдулгазиева. К исследованию керамики Кувы XIII вв.// Археология Узбекистана. 2016. № 2 (13).

Б.Абдулгазиева. Археология, нумизматика и эпиграфика средневековой Средней Азии. Самарканд: 2000.