Марҳамат туманидаги 24 нафар мактаб ўқувчилари учун 2023 йил 27 март куни тарихий ёдгорликларимиз ҳамда зиёратгохларимизга саёҳат ташкил қилинди. Ушбу саёҳат “Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди лойиҳаси доирасида ташкил қилинди. Саёҳат давомида дастлаб Марҳамат туманида абадий қўним топган Авлиё оталар Миришкор ота, Хўжабосмон ота, Бобохуросон ота зиёртгоҳларига саёҳат қилинди. Ушбу зиёратгоҳларда у инсонларнинг бизга қолдирган маънавий маърифий ишлари ва ушбу зиёртгохлардан чиқаётган шифобахш булоқларининг шифобахш хусусиятлари хақида гапириб берилди.



Кейинги ташриф юртимизда саноқли сақланиб қолинган минг йиллик чинорни кўриш учун чинор жойлашган хонадонга ташриф буюрилди. Халигача ушбу чинорни сақлаб келаётган хонадон эгалари билан сухбат уюштирилди. Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуф туғилиб ўсган хонадонга ва уй музейига ташриф буюрилди. Шоир хаёти ва ижоди хақида маълумотлар берилди. Саёҳатчиларга апрел ойида яна келишлари кераклиги ва ушбу ойда шоир таваллудини нишонлаш мақсадида юртимизнинг турли худудларидан минглаб мухлислари ташриф буюришлари хақида айтилди.



Кейинги ташриф Мамлакатимиз тарихини бойитувчи, буюк ўтмишга эга, ўзида не-не сир синоатларни сақлаб келаётган тарихий шахар Мингтепа археология ёдгорлигига сўнгра "Турон" ўқув маркати томонидан барпо қилинган Мингтепа музейи, маънавият боғи, кутубхонага саёхат қилинди.






