МЕҲМОНИ ВАЛИЙ ЗИЁРАТГОҲИ
Андижон тумани Боғишамол тепаси Хартум қишлоғининг баҳаво адирликлар ёнбағрида Меҳмони Валий қадамжойлари жойлашган.
Меҳмони Валийнинг асл исми Маҳмуд ибн Валий бўлиб, Афғонистоннинг Балҳ шаҳрида 1595 йили тавуллуд топган. Ул зотнинг отаси Амир Мир Муҳаммад диний уламо, олим ва фозил киши бўлиб, Фарғона давлатининг Косон шаҳридан эди.
Маҳмуд Мир Муҳаммад мадрасасини тамомлагач ўн йил (1614-1624) мухандис, йирик (қонун) ва тиб илимнинг билимдони шайх Cаййид Миракшох Хусайиннинг муриди бўлади, сўфийлик тариқатининг нақшбандия хожагонлик сулқи бўйича тарбия мактабини ўтади. 1625-1632 йиллар у жаҳон кезиб Афғонистон, Тожикистон, Эрон, Хуросон, Маварауннаҳр ва бошқа мамлакатларда бўлади.Маърифат ва ҳақиқат, маданий- маърифий йўлида сухбатлар олиб боради. 1631 йилдан хон саройида китобдорлик лавозимида ишлайди ва қолган умрини илмга бағишлайди. Маҳмуд ибн Валий диний-ахлоқий ва назмга, шунингдек тарих, адабиёт, география, ўсимликшунослик, миноралогия ва тиббиётга оид ўзидан бебаҳо илмий мерос қолдирди.
Маҳмуд ибн Валийнинг йирик қомусий асари ,,Баҳр ул-асрор”(“Сирлар денгизи”) тарихчи академик Бўрибой Ахмедов томонидан ўрганилган ва бир қисми рус тилига таржима қилиниб, 1977 йил ,,Море тайн” (“Сирлар денгизи”) номи билан чоп этилган. Унда оламнинг яратилиши, коинот, мамлакатлар, одамлар, уларнинг ахлоқи, одатлари, ҳайвонот олами ва ўсимликлари фойдали қазилмалари ва табиати ҳақида жуда муҳим тарихий маълумотлар бор. Жумладан, Андижон хақида ёзади “….. бешинчи иқлимдан, хосилдор, манбаларга бой. Азалдан Андижон улуғ ва олимлар йиғиладиган маскан бўлган. Ҳозирда улуғ олимлар ва билимлар булоғи хисобланади хонақоқ ва мадрасалар ҳадсиз ҳисобсиз. Одамлари фикрли, идрокли, иззат-ҳурматга сазавор, жангари ва тадбиркор”.
Ул зотнинг Валийлиги билан кароматгўйлиги Адижонга келган чоғларида айниқса яққол номоён бўлган эди. Ривоятларда айтишларича кўп юртларни кезиб келган машхур ибн Мир Муҳаммадни Андижонликлар азиз меҳмон сифатида кутиб оладилар. “Тез орада Меҳмон эл ораасида хурмат эътибор қозонади. Тариқат ва ислом йўлида дўстлар билан бирга ғанимлар ҳам юзага келади. Кунларнинг бирида ёвуз ниятли ғанимлар Меҳмоннинг изидан тушадилар. Андижондан чиқиб Хартум қишлоғи орқали Боғишамол дахасидаги овлоқда улар хужум уюштирадилар ва доғда қоладилар. Чунки меҳмон Аллоҳнинг иродаси билан кўздан ғойиб бўлган, бутунлай кетган эди. Шунда ғанимлар ичидан кимдир астағфуруллох меҳмон Валий экан, ғойиб бўлди” - дея хайратдан ёқа ушлайди.
Бу воқеа тез орада эл орасида тарқалади. Кейинчалик унинг яқинлари ўша жойга мақбара қиладилар ва шу тариқа Меҳмони Вамий зиёратгоҳи ва унинг номида қабристон қабристон пайдо бўлади.
Бу муқаддас зиёратгоҳга халқимиз мушкулларига енгиллик, хожатларига равонлик, танига сихат-саломатлик, барака тилаб келадилар. Аллох ниятларини ижобат қилсин.
Бу маскан зиёратгоҳ бўлмасдан аввал хам жуда қадрли маскани сифатида маълум ва машхур эди. Шифобахш қум ва тупроқ, чинакам мўжиза сифатида оёқ ва бел оғриғи, бўғимлар ва таянч қисимлар ва совуқ ўтиши билан боғлиқ беминнат соғломлаштириш маскани бўлган. Қарийиб бир гектарлик очиқ дала қўйнидаги қумлик бўйлаб юриш ва кўмилиб ётиши орқали шифо топадилар. Муҳими ихлос ва муаложа қоидаларига риоя қилиш зарур.
Меҳмон Валий зиёратгоҳи маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган.
ЯПАЛОҚТЕПА
Япалоқтепа ёдгорлиги Андижон тумани Бўтақора ҳудудининг Март МФЙ Боғча кўчасида жойлашган. Эрамизнинг I-IV асрларига оид.1980 йилларда археолог Б.Абдулғозиева томонидан ўрганилган.