САВДОГАР УЙИ (меъморчилик ёдгорлиги)
Мазкур объект Андижон шаҳрида XX аср охирларида савдогар томонидан қурилган бўлиб, ҳозирги кунда яхши ҳолатда сақланиб келмоқда.
РУС-ОСИЁ БАНКИ (меъморчилик ёдгорлиги)
Рус-Осиё банки XX аср бошларида Андижон шаҳрининг иқтисодий, ижтимоий ривожига ҳисса қўшиш мақсадида бунёд этилган ёдгорликдир. У ўзига ҳос архитектура ечими билан бугунги кунга қадар ўз қадрини йўқотмай келаётган меъморий обидалардан бири ҳисобланади.
МАЪМУРИЙ БИНО (меъморчилик ёдгорлиги)
Мазкур бино XX асрда Андижон шаҳар марказида қурилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар яхши ҳолатда сақланиб қолган.