ЮНУСХОЖИ МАСЖИДИ (меъморчилик ёдгорлиги)
Юнусхожи масжиди меъморий ёдгорлиги XX аср охирида бунёд этилган бўлиб, 1980 йилларгача масжид сифатида фаолият кўрсатиб келган. Ҳозирги кунда авария ҳолатига келиб қолган. Ушбу объект 2019 йилда тўлиқ таъмирлаш бўйича тегишли дастурларга киритилган.
ҲУНАРМАНДЧИЛИК ЭТНОГРАФИК ЗОНАСИ (меъморчилик ёдгорлиги)
Ҳунармадчилик этнографик зонаси Андижон шаҳрининг қадимий қисмида жойлашган бўлиб, бу ерда халқ ҳунармандлари, усталар 6 асрдан буён ўз меҳнат маҳсули билан халққа хизмат қилиб келадилар.