ОБЕЛИСК ВА ХОЧ (меъморчилик ёдгорлиги)
Обелиск ва хоч янги аниқланган моддий маданий мерос объекти ҳисобланади. Мазкур меъморчилик объекти тарихий аҳамиятга эгалиги ҳамда энг асосийси, юртимизда бирдамлик, ҳамжиҳатлик, миллатлараро тотувлик, турли миллат вакиллари билан дўстлик муҳитини янада ривожлантириш мақсадида вилоятдаги моддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди.
ЖОМЕЪ МЕМОРИЙ МАЖМУАСИ (меъморчилик ёдгорлиги)
Жомеъ меъморий мажмуаси XIX аср охирида Муҳаммадали бой томонидан таниқли меъмор уста Исахон Муҳаммад Мусо ўғли лойиҳаси билан Фарғона водийси меъморчилик мактаби миллий анъаналари асосида бунёд этилган. Умумий майдони 3 гектардан ортиқ. Мажмуа тўртбурчак шаклда қурилган бўлиб, тўртта бурчагида гумбаз, ғарбий томонида хонақоҳ, минора ва 50 та хонадан иборат.
1990-1993 йилларда хонақоҳ тўлиқ таъмирланган. Мажмуа аввал диний таълим даргоҳи кейинчалик, бозор, уруш йилларида эса аҳоли турар жойи, сўнг омборхона, 1989-1995 йиллар диний ўқув мадраса, 1995-2016 йилларда Адабиёт ва санъат музейи сифатида фаолият кўрсатиб келган.