УСТА ПИР ОТА (диққатга сазовор жой) ва СУЛТОН ЖЎРА (маҳобатли санъат ёдгорлиги)
УСТА ПИР ОТА (диққатга сазовор жой) ва СУЛТОН ЖЎРА (маҳобатли санъат ёдгорлиги)

УСТА ПИР ОТА (диққатга сазовор жой)

Мазкур ёдгорлик Андижон шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги ҳунармадчилик этнографик ҳудудининг охирида жойлашган бўлиб, аниқ тарихий маълумотлар мавжуд эмас. Ҳозирда объект таъмирга муҳтож.

ПИСТАМОЗОР ОТА (диққатга сазовор жой)

Пистамозор ота зиёратгоҳи бўйича расмий тарихий маълумотлар мавжуд эмас. Ушбу ёдгорлик Андижон шаҳрининг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, бу ерга кўпроқ дардманлар дардига шифо сўраб зиёрат қиладилар.

ҚЎЧҚОРЛИ ОТА (диққатга сазовор жой)

Қўчқорли ота зиёратгоҳи XVII асрга оид диққатга сазовор жой бўлиб, ривоятларга қараганда, Андижон шаҳрини қўриқлаб турадиган етти азиз авлиёлардан бири бўлган. Олдида ҳар доим қўчқори билан юргани учун эл орасида “Қўчқорли ота” номи билан танилган бўлган.

СУЛТОН ЖЎРА (маҳобатли санъат ёдгорлиги)

Мазкур ёдгорлик 1973 йилда бунёд этилган бўлиб, ҳозирда Андижон шаҳридаги 40-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида жойлашган. Яхши ҳолатда сақланмоқда.