ҚИПЧОҚҚЎРҒОН (УСМОН ҲОЖИ) ЖОМЕ МАСЖИДИ
Қипчоққўрғон масжиди ҳижрий 1333 (милодий 1914-1915) санада қурилган.
Маҳаллий ривоятларга кўра, масжид XIX аср иккинчи ярми ва XX аср бошларида шу қишлоқда яшаган саҳоватпеша, маърифатпарвар бойлардан Усмон ҳожи сармоясига бунёд этилган.
Шўролар даврида масжиддан турли мақсадларда фойдаланилган. 1982 йилда меъморий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган ва таъмирланган.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида масжид қишлоқ жамоаси ихтиёрига берилган. Ҳозирги кунда масжид биноси таъмирталаб бўлганлиги сабабли ёдгорликларни сақлаш жамияти томонидан режали асосда қайта таъмирланмоқда, лекин ишлар жуда секин кетмоқда.
ДОРИЛОМОН МАСЖИДИ
Шаҳрихон туманидаги Дориломон аҳоли масканида Дориломон масжиди мавжуд.
Доруломонлик кексаларнинг айтишича мазкур масжид “ўрис келган йили” (1860 йилларда) қурилган экан. Масжид ўтган йиллар давомида бир неча бор таъмирланган.