СЕГАЗАҚУМ ЗИЁРАТГОҲИ ва ПОНСОД МАСЖИДИ
СЕГАЗАҚУМ ЗИЁРАТГОҲИ ва ПОНСОД МАСЖИДИ

СЕГАЗАҚУМ ЗИЁРАТГОҲИ

Шаҳрихон туманидаги “Қум” маҳалласи ҳудудидаги Сегазақум зиёратгоҳи Ўзбекистонга машҳур жойларидан биридир.

Зиёратгоҳнинг умумий майдони 60 сотих майдондан иборат бўлиб, мавсумда шифо излаб келган эркак ва аёллар даволанадиган алоҳида ҳудудлардан иборат қилиб қурилган. Ҳозирда зиёратгоҳга келувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

ПОНСОД МАСЖИДИ

Шаҳрихон туманидаги яна бир тарихий маскан – Понсод масжидидир.

Понсод масжиди – Шаҳрихон шаҳри марказий деҳқон бозори рўпарасида жойлашган. 1888 йилда Матиса (Муҳаммад Исҳоқ) Понсод Мирза Оғалиқ ўғли сармоясига ҳашар йўли билан қурилган. Шу боис халқ орасида “Матиса понсод масжиди” ёки қисқа қилиб, “Понсод масжиди” номи билан машҳур бўлган.

Собиқ Шўролар даврида масжид биноси қаровсиз ташлаб қуйилди.

Ҳозирги кунда Понсод масжиди Шаҳрихоннинг кўркам ва гавжум зиёратгоҳларидан бирига айланган.