ГУМБАЗ МАДРАСАСИ
ГУМБАЗ МАДРАСАСИ

Шаҳрихон туманидаги Найман қишлоғида маҳобатли меъморий обида Гумбаз мадрасаси ҳозирги кунда ҳам савлат тўкиб, мардонавор турибди.

XIX асрда бунёд этилган меъморий ёдгорлик бир вақтлар на фақат Шаҳрихон, балки, Андижон, Наманган, Марғилон, Қўқон, Ўш, Хўжанд ва бошқа юртлардан келган толиби илмларнинг севимли маскани бўлган.

Ҳозирда Гумбазнинг орқа тарафида масжид ўрнидаги тепалик текисланиб кўкаламзорлаштирилиб, Буваназар эшоннинг рамзий қабри таъмирланган. Келгусида Гумбаз мадрасасининг асл ҳолати тикланса айни муддао бўлар эди. Зеро, Гумбаз мадрасаси аждодларимизнинг нақадар теран билимли ва тафаккур эгалари бўлганлигидан далолат беради ва албатта Шаҳрихоннинг энг гўзал гўшаларидан бири бўлиб қолади.