Боғи эрам маҳалласидаги “Тузлуғ мозортепа” ва “Боғи эрам” зиёратгоҳлари мавжуд.
КАЛАМУШТЕПА
Каламуштепа – ёдгорлиги ҳақида турли фикрлар мавжуд. Бу ердан "Каламуш" ариғи ўтган бўлиб, (1945 йилги Фарғона водийси харитасига асосан) қишлоқ номи шундан олинган бўлиши мумкин. Қарияларнинг эслашларича, бу қишлоқда ўтган асрнинг ўрталарида ҳам (1935-1955 йиллар) аҳоли яшаган.
1964-1965 йилларда ўлкашунослик музейи ходимлари томонидан уюштирилган экспедиция чоғида бу ердан турли хил кўзалар, одам суяклари, иш қуроллари топилган.