Бўстон тумани “Янги обод” маҳалла фуқаролари йиғинида “Дўрманча тепа” археологик ёдгорлиги жойлашган.
“Дўрманча тепалиги” милодий I-VI асрларга тааллуқли археология ёдгорлиги бўлиб, аҳоли томонидан сунъий равишда бунёд қилинган. Тепаликнинг ёнидан “Сариқ жўга” номли катта ташлама ўтган. Фарғона водийсининг қадимги суғориш тизими материлларини гувоҳлик беришича, қадимда жўганинг ўзани Аравонсойнинг собиқ ўзани бўлган. Сой бўйлаб қадимий Буюк Ипак йўли ўтган. “Дўрманча тепа” ҳам қадимги Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган.
1960 йилларда Дўрманча тепалигини суришиб текислаб юборишган. Ҳозирда тепаликнинг номигина қолган ҳолос. Лекин маҳаллий аҳоли тепалик ўрнини обод қилишиб, қабристон сифатида фойдаланиб келишмоқда.