УЧБУЛОҚ ЗИЁРАТГОҲИ
УЧБУЛОҚ ЗИЁРАТГОҲИ

Балиқчи туманида жойлашган Учбулоқнииг қадимий номи “Ойбулоқ” бўлиб, баҳайбат тераклар остида учта катта булоқлар қайнаб пайновидан бир тегирмон сув доим оқиб турган. Суви эса ширин, тотли ва шифобахш бўлган. Булоқлар тераклар остида бўлганлиги учун халқ «Теракмозор» номи билан ҳам атайди.

Ойбулоқ мозоргоҳида 2005 йилдан бошлаб жуда катта қурилиш, ободончилик ишлари бошланиб, кошонали мақбара қурилди, обод гўшага айланди. Шу йилдан бошлаб Ойбулоқ (Теракмозор) зиёратгоҳи “Уч булоқ” номи билан аталадиган бўлди.